Авезов Эркин Истамович

Навоий вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Телефон: 229-62-39,  факс: 229-62-26.

Электрон почта манзили: 

Туғилган йили: 1973 йилда Навоий вилояти, Қизилтепа тумани.

МиллатиЎзбек.

Маълумоти1995 йилда Тошкент давлат педагогика институти (кундузги), 2003 йилда Навоий давлат кончилик институти (сиртқи), 2009 йилда Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

Мутахассислиги: иқтисодчи.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1990-1995 йй. - Тошкент давлат педагогика институти талабаси

1995-1997 йй. - Қизилтепа тумани Ўзбекистон номли ўрта мактаб ўқитувчиси

1997-1999 йй. - Қизилтепа тумани ҳокимлиги маънавият ва маърифат маркази раҳбари

1999-2001 йй. - Қизилтепа тумани ҳокимлиги ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари гуруҳи раҳбари

2001-2004 йй. - Қизилтепа тумани меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи

2004-2005 йй. - Қизилтепа тумани ижтимоий таъминот бўлими бошлиғи

2005-2007 йй. - Қизилтепа тумани меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи

2007-2008 йй. - Қизилтепа тумани Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари

2008-2009 йй. - Ўзбекистон Републикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси тингловчиси

2009-2017 йй. - Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бошқарма бошлиғи

2017-2023 йй. - Навоий вилояти бандлик бош бошқармаси бошлиғи

2023 й. - ҳ. в.  - Навоий вилояти ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг барча мутахассисларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги иш режаси лойиҳаларини тайёрлашга амалий ёрдам кўрсатади.

Вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг олиб бораётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўѓрисида  ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Вилоят ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради. 

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Ўз ваколати доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, вилоят бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлашда барча чора-тадбирларнинг ижроси назоратини олиб боради.