вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
Navoiy viloyati Investitsiyalar, sanoat va savdo boshqarmasi faoliyat samaradorligi hamda maqsadli vazifalar va ko'rsatkichlarga erishish bo'yicha 2023-yil HARAKATLAR DASTURI
Навоий вилояти Иқтисодиёти ва молия бош бошқармаси фалият самарадорлиги ҳамда мақсадли вазифалар ва кўрсаткичларга эришиш бўйича 2023 йил учун ҲАРАКАТЛАР ДАСТУРИ
2022 йил "Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили" вилоят дастури бўйича амалга оширилган ишлар:
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” давлат дастурининг вилоятдаги ижроси тўғрисида
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 28 январидаги ПФ-60-сонли Фармони билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат Дастури тасдиқланди.
Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат Дастурини ўз муддатида сифатли ижросини ташкил этиш ва уни таъминлаб бориш мақсадида (вилоят ҳокимининг 2022 йил 10 февралдаги қарори 30-05-0-Q/22 сонли)7 та устувор йўналиш бўйича 48 та мақсад ва 121 та банддан иборат вилоят ҳудудий Дастури тасдиқланиб, ижрога қаратилди.
Давлат дастурининг 68 та банди 2022 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида ижро этилиши белгиланган бўлиб, ўтган давр мобайнида ушбу бандлар ижроси тўлиқ таъминланди (шундан, 8 та бандлар ижроси муддатидан олдин бажарилди) ва 2,3 млрд сўм (режага нисбатан 67,6%) ҳамда 341,8 млн. АҚШ доллар (режага нисбатан 38,2%) миқдорида маблағлар ўзлаштирилди. (Режа 3,4 трлн.сўм ва 893,6 млн АҚШ доллар.
Жумладан, Давлат дастурининг ижроси юзасидан жами 34 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларга таклифлар ишлаб чиқилиб, тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этилди.
Шунингдек, 28 та амалий ва комплекс чора-тадбирлар, 2 та Йўл харитаси, 4 та Манзилли рўйхат, тармоқ жадваллари ва бошқа турдаги ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, ижрога қаратилди.
Шу ўринда Давлат дастури доирасида айрим мисоллар:
Хусусан, Давлат дастури доирасида Маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтириш мақсадида, Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида бир йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан "Йўл хариталари" ишлаб чиқилиб тасдиқланди ва 12,7 млрд сўм маблағлар ажратилди ҳамда 22 та оғир маҳаллаларга етакчи тадбиркорлар бириктирилди.
Туризм соҳасидаги обектлар сонини ошириш мақсадида Нурота, Хатирчи, Томди, Қизилтепа ҳамда Навбаҳор туманларидаги ер майдонлар “E-AUKSION” электрон савдо платформасига жойлаштирилди.
Шунингдек, Дастур доирасида вилоятдаЗарафшон шаҳрида (Томди, Учқудуқ туманларига хизмат кўрсатади) Хатирчи (Нурота, Кармана), Навбаҳар (Қизилтепа, Конимех, Ғозғон) ҳудудлараро 3 та перинатал марказлари ташкил этиш масалалари белгиланган бўлиб, бугунги кунда Навбаҳор туман туманлараро перинатал марказини косметик таъмирлаш учун маҳаллий ҳокимлик маблағларидан 500 млн сўм маблағ ажратилиб таъмирлаш ишлари қарийиб якунига етказилган ҳамда Зарафшон шаҳар ва Хатирчи туман туманлараро перинатал марказлари эса 2022 йил 1 июлдан ўз фаолиятини бошлаган.
Шунингдек, ушбу муассасаларда фаолият юритиши лозим бўлган 12 нафар шифокорлар (акушер-гинеколог, неонатолог, реаниматолог) жорий йилнинг 1 августидан 13 августгача Россиянинг Кулаков номидаги тиббиёт олий гоҳи профессорлари томонидан Хоразм вилоятида ўтказилган ўқув семинарида ўзларининг малака савияларини ошириб қайтдилар.
Худди шундай, вилоятда жами 8 та оилавий шифокорлик пункти ҳамда 2 та оилавий поликлиника очиш режалаштирилган бўлиб, шунга мувофиқ, Навбаҳор туманида “Наврўз”, Нурота туманида “Янги бино” ва А.Навоий”, Хатирчи туманида “Янги хаёт”, Қизилтепа туманида “Ғамхўр”, “Реватун” ва “Ўзбекистон”, Конимех туманида “Катаган” оилавий шифокорлик пунктлари тўлиқ ўз фаолиятини бошлади.
Шунингдек, Навбаҳор туманидаги Навоий оилавий шифокорлик пунтини оилавий поликлиникага айлантириш ҳамда Навоий шаҳрида янги оилавий поликлиника қурилиши ишлари давом эттирилмоқда.
Худди шундай, дастурда хонадонбай “мақсадли” скрининг ўтказиш чораларини кўриб бориш вазифалари белгиланган бўлиб, бугунги кунга келиб, мазкур вазифа бўйича 513 та “тиббиёт бригадалари” томонидан вилоятнинг 97,3 фоиз аҳолиси тиббий хатловдан ўтказилди. Хатловни ўтказиши учун 13 турдаги 25 мингдан ортиқ зарурий тиббий жиҳозлар (планшет, глюкометр, тўлиқ жиҳозланган патронаж сумкаси) 4,2 млн. сўмга маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинди.
Хатлов натижасида 3-4 хавф Гуруҳга мансуб 160 минг 256 нафар аҳолининг 138 минг 128 нафари (86 фоизи) чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилиб 88 нафардан ортиқ беморларга вилоят ва республика даражасида ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатилди.
Шу билан бирга, Дастур доирасида вилоятдаги 15 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини олиб бориш вазифаси белгиланган бўлиб, бугунги кунга қадар мазкур объектларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, ушбу объектларга 50,2 млрд сўм маблағлар ўзлаштирилди.
Худди шундай, Дастур доирасида Автомобиль йўллари тармоғини жадал ривожлантириш бўйича вилоятда 2022 йилда барча давлат дастурлари доирасида 320,3 млрд.сўм маблағ эвазига 1112 км автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, амалда жорий йилнинг январь-август ойларида 707 км узунликдаги йўлларда 246,1 млрд.сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Шу билан бирга, Дастур доирасида муддатли ижроси мавжуд бўлган 13 та ҳамда йил давомида (шундан 8 таси октябр ойида) амалга ошириладиган 40 та бандлар ижроси бўйича амалий ишлар давом эттирилмоқда.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, тасдиқланган Дастуримиздаги вилоятнинг олис ҳудудларига ҳам янги-янги технология ва турли муҳандислик коммуникация тармоқларини олиб борилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, таълим соҳасида, ишсизликни бартараф этишда, иқтисодиётимиз ривожининг янада жадаллашиши бўйича ишлаб чиқилган умидбахш лойиҳалар халқимиз турмушининг бунданда фаровонлашувига хизмат қилади.
1. Инвестиция соҳасига оид тегишли бандлар ижроси.pdf
3. Кишлоқ хўжалиги соҳасига оид.pdf
Ёритилган манбалар:
1. "Янги Ўзбекистон" газетаси - Ҳаволага ўтиш
2. Навоий вилояти ҳокимлиги расмий канали - Ҳаволага ўтиш
3."Дўстлик байроғи" газетасида
Давлат дастури ижроси амалда
Барчамизга яхши маълумки, кейинги йилларда мамлакатимизда йўллар барпо этиш, мавжудларини қайта таъмирлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Боиси бу соҳа ҳам бевосита одамларнинг кайфиятига боғлиқ.
Навоий вилоятида жорий йил Давлат дастурлари доирасида 1112 километр узунликдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш режалаштирилган. Жумладан, республика бюджетининг 171,7 миллиард сўм маблағи ҳисобига умумий фойдаланишдаги 192 километр узунликдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Навоий вилояти Автомобиль йўллар бош бошқармасидан олинган маълумотларга кўра бугунги кунда умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш дастури учун ажратиладиган 63 миллиард сўм маблағ ҳисобига 176,5 километр узунликдаги йўлларда жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Шунингдек, 580 километр узунликдаги автомобиль йўлларида йўл ётиқ чизиқлари чизилган, 2572 дона янги интенсив нур қайтарувчи йўл белгилари ўрнатилди. Бундан ташқари, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 4 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳисобига вилоят ҳудудидаги 4,6 километр ички йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилган.
Бугунги кунда Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида чекка қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгартирмоқда. Ушбу тадбирлар одамларни эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаётгани рост.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28-январдаги “2022-2026- йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги 22 та қишлоқ ва маҳаллаларнинг арихитектура қиёфасини тубдан яхшилаш,ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш, ҳудудларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Қайд этиш керак, айни вақтда бошқарма ишчи-ходимлари томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 186 километр ички хўжалик йўлларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилиб, асфальт, цемент-бетон ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2022 йил 18 майдаги “Цемент-бетон қопламали автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Навоий вилоятида 130 километр цемент-бетон қопламали йўл қурилиши белгиланган бўлиб, 98 километр йўл кластер усулида, 32 километр йўл эса “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилади.
2022 йил июнь ойида Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарорига асосан цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш бўйича манзилли рўйхат тасдиқланиб, кластер усулида цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ишларини амалга оширувчи ташкилот сифатида “Қизилқумцемент” АЖ корхонаси белгиланган.
Бошқарма ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. Жорий йил баҳор фаслида йўл ёқаларига 26 мингта ниҳол экилган бўлса, куз фаслида 25 минг 600 дона кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.
Албатта бундай ишлар мамлакатимизда инсон қадр-қимматини янада юксалиб бораётганидан далолатдир. Зеро, бугун инсон-жамият-давлат тамойилининг нечоғлик халқчил эканлигини ана шундай ишлар мисолида гувоҳи бўлмоқдамиз.
Ғофир Алиев, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Навоий вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.
2018 йил "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" вилоят дастури (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 3 mb)
2017 йил "Халқ билан мулоқот ва йили" вилоят дастури (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 3 mb)
2016 йил "Соғлом она ва бола йили" вилоят дастури (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 3 mb)
2015 йил "Кексаларни эъзозлаш йили" вилоят дастури (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 551 kb)
2014 йил "Соғлом бола йили" давлат дастури (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 2 mb)
2014 йил Ёшларга оид давлат дастури (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 1 mb)