Ҳокимликнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотлар

 

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4754-сонли қарорига мувофиқ  

ҚАРОР     ҚИЛАМАН:

  1. жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши (кейинги ўринларда – Апелляция кенгаши деб юритилади) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Апелляция кенгаши ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 июндаги ПҚ-4754-сон қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши тўғрисида низом” талабларига мувофиқ амалга оширсин.

  3. Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқармаси (С.Шамшиев) Апелляция кенгаши фаолиятини зарур моддий-техник, шу жумладан, кенгаш мажлисларини онлайн амалга ошириш имконини берадиган жиҳозлар билан таъминланган хона билан таъминлаш чораларини кўрсин.

  4. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (Б.Пирнафасов)га вилоят телерадиокомпанияси, “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти билан биргаликда Апелляция кенгаши фаолиятини оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш топширилсин.

  5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи Т.Атамуродов зиммасига юклансин.

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши

ТАРКИБИ

Т/Р

Ф.И.Ш.

 

Лавозими

 1

Т.Атамуродов

-

Вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи

 2

Б.Бобомуродов

-

Вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари

 3

Я.Душанов

-

Навоий вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

 4

А.Махмудалиев

-

Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 5

М.Мамадиярова

 

Навоий вилояти ҳокими ўринбосари- оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи

 6

С.Шамшиев

-

Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқарувчиси

 7

Ф.Казаков

-

Вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи

 8

У.Шарипов

-

Навоий вилояти ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавкулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари

 9

Д.Нишонов

-

Кадастр агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи

 10

О.Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.б.

 

Қ.Абдуазизов

-

Вилоят ҳокимлиги девонхонаси бош мутахассиси-кенгаш котиби

         

Изоҳ:Апелляция кенгаши аъзолари таркибидаги шахсларнинг эгаллаб турган лавозимлари ўзгарган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган ёки тегишли функцияларни амалга ошириш зиммасига юкланган шахслар хизмат лавозими бўйича ушбу комиссиянинг аъзоси ҳисобланади.

 Юклаб олиш

Навоий вилоят ҳокимлиги ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий хужжатлар

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Юклаб олиш. Формат: .doc Ҳажми: 268 kb )

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 декабрдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2691-сон қарори

3.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сонли қарори

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 548-сонли қарори