Халқаро ташкилотлар билан алоқалар

Навоий вилоятида хорижий инвестицияларни жалб этиш тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикасида сўнги йилларда хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний кафолатлаш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Яратиб берилган имкониятлар ҳамда қулай шарт-шароитлар натижасида Навоий вилоятида ҳам сўнги йилларда хорижий инвестицияларни салмоғи сезиларли даражада ошди.

Вилоятда 2018 йилгача хорижий капитал иштирокида 56 та корхоналар мавжуд бўлган бўлса, 2023 йилда уларнинг сони 5 баробарга ошиб, 283 тага етди.

Хусусан, Хитой билан 53 та (18,7%), Россия билан 45 та (15,9%), Эрон билан 33 та (11,7%), Туркия билан 18 та (6,4%), Корея билан 18 та (6,4%), Ҳиндистон 13 та (4,6%) хорижий капитал иштирокидаги корхоналар ташкил этилган.

Вилоятга 2018 йилда Хитой (6 млн. доллар), Туркия (2,9 млн. доллар), Буюк Британия (2 млн. доллар) ва бошқа давлатлардан 12,6 млн. доллар хорижий инвестициялар жалб қилинган бўлса, 2022 йилда 98 та корхоналарда 246,2 млн. долларлик хорижий инвестициялар жалб этилди (2018 йилга нисбатан 19 баробарга ошди).

 

Маълумот учун: 2018 йилда 12,6 млн. доллар, 2019 йилда 130,4 млн. доллар, 2020 йилда 167,5 млн. доллар, 2021 йилда, 182,4 млн. доллар, 2022 йилда 246,2 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.

 

2022 йилда жалб этилган хорижий инвестицияларнинг салмоқли улуши, Германия (139,4 млн. доллар), Хитой (22,4 млн. доллар), Корея (17,9 млн. доллар), Австрия (14,5 млн. доллар), Туркия (12,0 млн. доллар), Польша (10,4 млн. доллар), Россия (5,3 млн. доллар) ва бошқа давлатлар (24,3 млн. доллар) ҳиссасига тўғри келди.

Шунингдек, 2022 йилда вилоят ҳокимлиги томонидан Хитой, Россия, Германия, Буюк Британия, Ҳиндистон, Корея, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг йирик корхоналари вакиллари ва ишбилармонларини билан музокаралар олиб борилиб, улар томонидан вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши учун барча қулай шарт-шароитлар яратилиб келинмоқда.

2023 йилда инвестиция дастури (ПҚ-459-сон қарор) бўйичавилоятда 23 та лойиҳалар доирасида 280 млн. долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштириш белгилаб олинди.

Мазкур лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига Буюк Британиядан 100 млн. доллар (35,7%), Хитойдан49 млн. доллар (17,5%), Кипрдан 35 млн. доллар (12,5%), Австриядан 23,8 млн. доллар (8,3%),  Россиядан 4 млн. доллар (5%) ва бошқа давлатлардан 68,2 млн. доллар (21%)лик хорижий инвестициялар жалб этилиши белгиланган.

Жалб этиладиган хорижий инвестициялар асосан кимёвий маҳсулотлар, қурилиш материаллари, тўқимачилик саноати каби соҳаларга тўғри келади.

 

Навоий вилоятида хорижий давлатлар билан ҳамкорлик тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан хорижий давлатлар билан олиб борилаётган стратегик муносабатлар натижасида хорижий давлатларнинг ҳудудлари билан савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ҳамкорликни йўлга қўйиш учун шароитлар ҳам яратилди.

Хусусан, охирги 5 йилда Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилояти, АҚШнинг Миссиссипи штати (Клинтон шаҳри) ҳамда Россия Федерациясининг Нижегородск ва Омск вилоятлари билан ҳудудлараро ҳамкорлик ўрнатилиб, ҳамкорлик меморандумлари ва келишувлари имзоланди. Хусусан,

2022 йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида Навоий вилояти ва Россия Федерациясининг Нижегородская вилояти билан савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликни амалга ошириш бўйича англашув меморандуми имзоланди.

2022 йилнинг 16 декабрь куни Омск вилояти делегациясининг Навоий вилоятига ташрифи доирасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш бўйича учрашувлар бўлиб ўтиб, қатор келишувларга эришилди.

Шунингдек, 2022 йилнинг 21-22 декабрь кунлари Қозоғистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифи доирасида Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикасининг Қизилўрда вилояти билан билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қўшма “йўл харитаси” имзоланди.

Мазкур “Йўл харитаси”га асосан 2023 йилда Навоий-Қизилўрда бизнес-форуми, ОТМлараро ёшлар форуми ўтказилиши ҳамда икки томонлама ташрифлар бўлиб ўтилиши режалаштирилиб олинди

 

январь - декабрь ташқи ҳамкорлик.pdf

 

Ҳудудларда амалга оширилган ислоҳотлар бўйича ҳокимлар мурожаатномаларининг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

2021 йилда вилоят бўйича жами 155,1 млн. долларлик экспорт прогноз қўрсаткичлари белгиланган, шу жумладан саноат маҳсулотлари 129,1 млн. долл. ва 26 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга ортиш белгиланган.

Йил якунида саноат махсулотлари экспорти 163,9 млн. долларга, мева сабзавот маҳсулотлари экспорти 17,4 млн. долларга, жами 181,3 млн. долларга етказилиб. Белгиланган экспорт прогнози 117 % га бажарилди.

Бунда, асосан, қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда драйвер соҳалар экспорт салоҳиятидан янада самарали фойдаланиш ҳисобига экспорт ҳажмларини кўпайтириш таъминланди:

– юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар (тўқимачилик, қурилиш моллари, хўжалик моллари, ипак) экспортини 124 фоизга(160,6 млн. долл.) ошириш;

– ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспорт ҳажмларини 22,4 минг тонна ёки 17,4 млн. долларга етказиш;

– экспорт фаолиятига 60 тадан ортиқ янги тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан вилоятининг 2021–2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида ишга тушириладиган қувватларни жалб қилиш ҳамда янги турдаги маҳсулотлар экспортини ўзлаштириш.

– жумладан вилоятнинг экспортчи корхоналари томонидан:

9 та янги давлатлар, Нидерландия, Польша, Ироқ, Сурия, Гонконг, Филиппин ва Чехиянинг экспорт бозорлари ўзлаштирилди.

15 хилянги турдаги балиқ, каучук, турбодвигателлар, кварц қуми, ферросилиций, гилам, тухум соуслар ва яна шу каби бир қатор маҳсулотлар экспорти амалга оширилди.

Бундан ташқари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан 2021 йилда экспортёр корхоналар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

54 таэкспорт қилувчи корхоналарга экспортга йўналтирилган маҳсулотларни экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 27,2 млрд. сўмлик компенсация тўлаб берилди;

14 та экспортёр корхоналарга гаров сифатида суғурта хизматларидан фойдаланганда 1,3 млрд. сўмлик суғурта мукофоти харажатлари қоплаб берилди.

21 та маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга халқаро стандарт ва сертификатни жорий қилиш бўйича 3,1млрд. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди;

161 та экспорт қилувчи корхоналар бўйича ваколатли органларнинг мева-сабзавотлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва буюмларини экспорт қилиш учун зарур сертификатларни расмийлаштириш билан боғлиқ 19,7млн. сўмлик харажатлари қоплаб берилди.

- 11 тамаҳаллий экспорт қилувчи корхоналарнинг халқаро кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этишини таъминлаш мақсадида 833,0млн. сўмлик молиявий ёрдам кўрсатилди;

5 та корхонага даврий нашрларга обуна бўлиш, реклама кампанияларини ўтказиш учун 281 млн.сўм молиявий ёрдам кўрсатилди;

- 26 та корхонага 25,6 млрд. сўмликқўшимча қиймат солиқлари қайтарилди.

- 6 та экспорт қилувчи корхоналарга экспорт билан боғлиқ савдо операциялари ва экспортолди молиялаштириш кредитлари учун тижорат банкларига 3,3млн. АҚШ доллари миқдорида молиявий ресурс ажратилиб, мазкур экспортчи корхоналар томонидан ажратилган кредит маблағлари ҳисобидан 10,4млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.