Депутат минбари

 

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2023 йил биринчи чораги давомида ўтказилган сессиялари

ХДК карорлари 2023 йил 1-чорак.pdf

ХДК_карорлари_2023_йил_1_ярим_йиллик.pdf

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2022 йил 6 ойи давомида ўтказилган сессиялари

 

 Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши томонидан 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида 7 маротаба сессиялари ўтказилган бўлиб, унда 90 дан ортиқ турли масалалар кўриб чиқилган, муҳокама қилинган ва тегишли қарорлар қабул қилинган.

Ўтказилган сессияларда қонун ва қонун ости ҳужжатларида белгиланган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг 41 маротаба ҳисоботлари, 18 маротаба ахборотлари эшитилган бўлса, 18 маротаба муҳокамалар қилинган.

Хусусан, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг жорий йилнинг 13 январь куни ўтказилган сессиясида:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий дастурларни тасдиқлаш тўғрисида;

 - Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида секторлар фаолияти юзасидан вилоятда олиб борилаётган ишлар натижадорлиги тўғрисида;

- Вилоят ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида 2020 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра “қониқарсиз”, “ўрта” ва “яхши” баҳоланган туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда 2020 йилда маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда 2021 йилда маҳалла тизимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда оилавий ажримларни олдини олиш юзасидан олиб борилган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Давлат харидлари тизимини янада такомиллаштириш ва давлат харидлари жараёнига тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш тўғрисида вилоятда олиб борилаётган ишлар ҳақида;

- Вилоятда аҳолига табиий газ, тоза ичимлик суви, электр энергияси ва ёқилғи маҳсулотлари етказиб берилиши аҳволи ҳамда йўл инфратузилмасининг ҳолати тўғрисида;

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йилга мўлжалланган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 2020 йил 13 январдаги 1/7-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

Кенгашнинг жорий йилнинг 2 февраль куни ўтказилган сессиясида:

- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Ж.Норов тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича вилоят сайлов комиссияси раиси тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолигига номзод тавсия этиш тўғрисида;

Кенгашнинг жорий йилнинг 15 февраль куни ўтказилган сессиясида:

- Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сонли Фармони ижросини таъминлаш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар, қабул қилинган қарорлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини аҳолига, кенг жамоатчиликка етказиш ишларини ташкил этиш тўғрисида;

- Вилоятда камбағалликни қисқартириш бўйича 2020 йилги манзилли дастур ижроси ва жорий йилда белгиланган устувор вазифалар тўғрисида;

- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда хорижий давлатлар ва халқаро молиявий институтларнинг кредитлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида;

- Вилоятда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантиришга доир 2020 йилда амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижадорлиги ҳамда 2021 йилда амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида;

- Вилоятда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тўғрисида;

- Навоий вилоят судларининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида;

- Вилоятда 2020 йил давомида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда содир этилган жиноий ҳолатлар уларни олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси тўғрисида;

- Вилоятда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2020 йилдаги ижроси ва келгусида белгиланган вазифалар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 48-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 5 февралдаги ХҚ-02-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

- Вилоятда янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий  вилояти минтақавий вакиллиги тўғрисида;

Кенгашнинг жорий йилнинг 10 март куни ўтказилган сессиясида:

- Вилоятда инвестиция лойиҳалари ва бошқа дастурлар доирасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш прогноз кўрсаткичлари тўғрисида;

- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ижроси доирасида ҳудудларни рақамли ривожланиш даражасини рейтингли баҳолаб бориш тўғрисида;

- Вилоятда ичкиликбозлик ва гиёҳвандликка қарши курашиш ҳамда унинг салбий оқибатларини олдини олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар тўғрисида;

- Вилоятда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ижроси бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида;

- Навоий вилоятида адлия органлари томонидан 2020 йилда норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;

- Вилоятда сув ресурсларини бошқариш, сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини яхшилаш, шунингдек туманларда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш тўғрисида;

- Вилоят ҳудудларида ички автомобиль йўлларини таъмирлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

- Вилоят ҳудудида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида;

- Вилоятда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

- Вилоятда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 27 февралдаги “Конимех туманида 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон етиштиришда ғаллачилик кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қ-31-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида;

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши котибияти иш фаолиятини ташкил этиш тўғрисида;

- Вилоят прокуратурасининг 2021 йил 25 февралдаги 11/24-21-65-сонли тақдимномасини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида;

- Навоий вилоят ҳокимлиги ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш чоралари тўғрисида;

Кенгашнинг жорий йилнинг 23 март куни ўтказилган сессиясида:

- Навоий вилоятида 2022 йилда Республика бюджет тизимининг бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган иссиқлик таъминоти объектлари рўйхатини шакллантириш ҳамда тасдиқлаш тўғрисида;

- Навоий вилоятида “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда бошқа мақсадли дастурлар доирасида 2021 йилда амалга оширилиши кутилаётган вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда “Аёллар дафтари”га киритилган турар-жойга муҳтож ва уй-жойларини таъмирлашга муҳтож фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида;

- “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан вилоятда ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатларининг ҳисоботлари тўғрисида;

- Вилоятда “Темир дафтар”га киритилган муҳтож фуқаролар (хотин-қизлар)га тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш мақсадида уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида;

Кенгашнинг жорий йилнинг 12 апрель куни ўтказилган сессиясида:

- Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш, қўшимча иш ўринларини яратиш ва бюджетга тушумларни кўпайтириш юзасидан 2021 йилнинг ярим йиллигида амалга ошириладиган ишлар тўғрисида;

- Вилоятда “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида;

- Вилоятда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижросининг бориши ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида;

- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, туман ва шаҳар сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар тўғрисида;

- Вилоятда маҳаллий бюджетнинг 2021 йил биринчи чоракдаги ижроси тўғрисида;

- Вилоятнинг маҳаллий бюджет даромадларини ошириш, солиққа тортиладиган базани кенгайтириш тўғрисида;

- Маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида;

- Ёшлар муаммоларининг ҳал этилишига кўмаклашиш, ёш авлоднинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш бўйича қўшимча шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатларининг ҳисоботлари тўғрисида;

- Вилоятда секторлар ҳудудларида аниқланган муаммоларни манзилли бартараф этиш тўғрисида;

- Қизилтепа туманидаги айрим аҳоли пунктларининг номларини ўзгартириш тўғрисида;

- “Обод ва кўркам маҳаллам” лойиҳаси доирасида вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда кўчмас мулк объектлари манзилларига аниқлик киритиш мақсадида номланмаган кўчаларга ном бериш, кўчмас мулк объектларини рақамлаш ҳамда кўча белгиларини ўрнатиш тўғрисида;

- Вилоят ҳудудида жамоат транспортини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар тўғрисида;

- Вилоят ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги “Вилоят ҳокимининг 2019 йил 27 мартдаги Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаси бериш тўғрисида”ги Қ-55-сон қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги Қ-52-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 8 апрелдаги Қк-6-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши котибияти бош мутахассисини тайинлаш тўғрисида;

- “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан эҳтиёжманд фуқароларга моддий ёрдам ажратиш тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 3 апрелдаги Қ-54-сонли қарорини бекор қилиш тўғрисида;

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2021 йил 23 мартдаги “Вилоятда “Аёллар дафтари” киритилган турар-жойга муҳтож ва уй-жойларини таъмирлашга муҳтож фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги 19/179-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида;

Кенгашнинг жорий йилнинг 20 май куни ўтказилган сессиясида:

- “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида вилоят секторлари раҳбарларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2021 йилнинг биринчи чорагида амалга оширган ишлари ҳамда иккинчи чорак учун белгиланган вазифалар тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчисини моддий рағбатлантириш тўғрисида;

- Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра, жойларда сектор раҳбарлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонасига 2021 йилнинг биринчи чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни ташкилотлар томонидан ўриб чиқилиши муҳокамаси тўғрисида;

- Навоий вилоятининг туман ва шаҳарларида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

- Навоий вилоят судларининг 2021 йилнинг 1-чораги давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида;

- Вилоятда ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутатларининг ҳисоботлари тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги Қк-8-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

- Навоий вилояти ҳокимининг 2021 йил 28 апрелдаги Қк-9-сонли қарорини тасдиқлаш тўғрисида;

- Вилоятда 2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури ижроси тўғрисида;

- Кармана туманида аҳолини оқова сув тизими билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида;

- Навоий вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида;

- Вилоятда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш тўғрисида;

- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида;

- Вилоят ҳокимининг 2021 йил 5 майдаги “Вилоят ҳокимининг 2021 йил 31 мартдаги “Вилоят ҳокимининг 2019 йил 27 мартдаги “Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаси бериш тўғрисида”ги Қ-55-сон қарорини бекор қилиш тўғрисида”ги Қ-52-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қ-69-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида;

- Вилоятнинг Кармана ва Хатирчи туманларида янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисидаги масалалар бўйича Кенгаш қарори қабул қилинган.

 

 

 

 

 

Маҳаллий кенгашлар депутатлари учун қўлланма Юклаб олиш.pdf

Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг

навбатдаги 2-сессияси

                                                                             КУН ТАРТИБИ  (4.02.2020) 

  1. Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида.
  2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 14 декабрдаги “Навоий вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида”ги СҚ-563-III-сонли қарорининг вилоятдаги ижроси ҳолати тўғрисида.
  3. Навоий вилоятида аҳоли ва ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, фуқаролик позициясини кучайтириш тизимини жорий этиш борасида комплекс чора-тадбирлар тўғрисида.
  4. Навоий вилоятидаги олий таълим муассасаларида 2019 йилда амалга оширилган ишлар ва 2020 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида.

   5. Вилоят ҳудудида қонунчиликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш мақсадида 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят прокурорининг ҳисоботи.

     6. Вилоятда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ва уни олдини олиш, шунингдек жамоат хавфсизлигини таъминлаш борасида вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

  1. Навоий вилояти жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий ва маъмурий судлар томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ахборотлари тўғрисида.
  2. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2020 йилга мўлжалланган Иш режасини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши доимий комиссияларининг 2020 йилга мўлжалланган иш режалари тўғрисида.
  4. Вилоятда қишлоқ хўжалиги, айниқса, суғориладиган экин ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида.
  5. Навоий вилояти ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш борасида вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида.
  6. Бошқа масалалар.

 Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг

биринчи ташкилий сессияси

                                                                             КУН ТАРТИБИ (13.01.2020)

  1. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича вилоят сайлов комиссияси раиси Ш.Джураевнинг ахбороти.
  2. Халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш.
  4. Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Навоий вилояти ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш.
  6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси Маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш ҳақида

 

27.06.2019

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ БЎЛИБ ЎТГАН НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА

 

          Навоийда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги эллик тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Селектор кўринишидаги сессия ишида депутатлар ўндан ошиқ долзарб масалани кўриб чиқдилар.

         Сессияда дастлаб Республика Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси Р.Назаровнинг Сенатнинг 2019 йил 21 июнь кунидаги ялпи мажлисида муҳокама этилган масалалар муҳокамаси тўғрисидаги ахбороти тингланди. Мазкур ялпи йиғилишда Республика Олий Мажлиси Сенати томонидан 18 та масала кўриб чиқилиб, 7 та қонун, жумладан 3 та қонун янгидан қабул қилинганлиги, 2 та амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги таъкидланди.

         Шунингдек, ялпи мажлисда Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, миллий ва ҳудудий манфаатлар нуқтаи назаридан қонунлар ишлаб чиқилишида сенаторларнинг фаоллигини ошириш, ижро ҳокимияти фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, Сенатнинг халқаро йўналишдаги фаолиятини кучайтириш каби бир қатор масалаларга эътибор қаратгани барча бўғиндаги вакиллик органлари олдига ўта масъулиятли вазифаларни қўйиши таъкидланди.

         Сессия кун тартибидаги навбатдаги яъни,  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ҳақида”ги масала юзасидан вилоят прокурори Ш.Аминовнинг  ахбороти тингланди.

         Мазкур масала юзасидан музокараларда халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Тоғаева сўзга чиқиб, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари комиссияси негизида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссиясини тузиш таклифини маъқулладилар.

         Сессиядаги учинчи ва тўртинчи масалалар муҳокамасидан сўнг, халқ депутатлари вилоят Кенгаши таркибида Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссия тузилиб,  шу муносабат билан вилоят Кенгашининг регламенти ва низомига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор тасдиқланди.

         Сессия ишидаги навбатдаги масалада Навоий вилояти маҳаллалар кенгаши раиси Н.Исоқовнинг вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайлови якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

         Шундан сўнг, депутатлар Навоий вилояти сайлов комиссияси раиси Ш.Джураевнинг вилоятда Ўзбекистон Республикаси Олий Мжлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ахборотини тинглаб, муҳокама қилдилар.

         Сессияда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг вилоятдаги ижроси тўғрисида”ги вилоят ҳокимининг ўринбосари Ў.Исламов ҳисоботи тингланди.

         Шунингдек, сессияда вилоятда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақида вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳронов, республика Президентининг 20017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ижроси тўғрисида Ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси Ж.Ходжаев ҳисобот берди.

         Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ҳамда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича вилоятнинг туман (шаҳар) марказларида “Конституция хиёбони”ни ташкил этиш тўғрисидаги ҳамда фуқароларнинг  кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳудудий комиссияси томонидан вилоятда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан муҳокама этилди.

         Сессияда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

М.Каримова

Қизилтепа маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи директори, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

2018 йил 18 декабрь

 Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида 2018 йилги вилоят маҳаллий бюджетининг ижроси муҳокама қилинди.

 2018 йил 18 декабрь куни халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги 47-сессияси бўлиб ўтди. Бунда:

Навоий вилояти маҳаллий бюджети прогноз кўрсаткичларини ортиғи билан бажарилиши, бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш ва уларнинг мақсадли сарфланиши борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бюджетга қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва уларни сафарбар қилиш бўйича Республика Ишчи гуруҳи томонидан Навоий вилоятида ўтказилган ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари О.Рустамов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакили М.Асадовнинг ахбороти;

Бюджет прогноз кўрсаткичларини бажарилиши, бюджетга қўшимча маблағ жалб этиш ҳамда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш ва бюджетга қўшимча даромад тушуми манбаларини йўналиши бўйича ундирилишини таъминлаш юзасидан вилоят молия бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Тошпўлатов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Бозоровнинг ҳисоботи эшитилди.

Сессияда мазкур масала бўйича Республика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча маблағларни жалб қилиш бўйича соҳа мутахассисларига зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, сессия ишида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари доимий комиссиясининг Кенгаш доимий комиссияларининг 2018 йилдаги фаолияти натижалари ҳамда депутатларнинг ўзлари сайланган сайлов округлари ҳудудларида давлат ва ҳудудий дастурларнинг бажарилишини назорати бўйича амалга оширган ишлари (сенаторлик ва депутатлик сўровларини юборилиши) тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 октябрдаги “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3961-сонли қарори ҳамда фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали, уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектларининг кадастр рақамига боғлаш ишларини ташкиллаштириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси”да белгиланган вазифаларнинг вилоятда ижро этилиши аҳволи тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Толиб САИДОВ

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси ўринбосари

 

(06.09.2018 йил ҳолатига)

СЕНАТНИНГ ЯНГИ АЪЗОСИ САЙЛАНДИ

Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 317 нафар депутат иштирок этган йиғилишда бўшаб қолган ўринга ҳудуддан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котибият раҳбари Суяржон Курбанкулов сўзга чиқиб, йиғилганларни мустақиллигимизнинг 27 йиллиги билан муборакбод этди ҳамда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар воҳа тараққиётида муҳим аҳамият касб этаётганлигини таъкидлади.

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси раиси, 45-“Ўзбекистон” сайлов огругидан вилоят Кенгаши депутати Н.Исоқов кун тартиби ва иш регламентини таклиф этди.

Дастлаб депутатлар қўшма мажлис ишини олиб бориш бўйича ишчи раёсат, қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштириш учун котибият аъзоларини тасдиқлаб, Сенат аъзолигига номзод кўрсатиш бўйича Оқсоқоллар Кенгашини сайлаб олишди.

Оқсоқоллар кенгаши раиси, вилоят кенгаши депутати, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақулов 1-“Гулистон” сайлов округидан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Жамшид Ходжаевни Сенат аъзолигига сайлаш учун тавсия қилди ва сайловни яширин овоз бериш йўли биланўтказишни таклиф этди.

Унинг кўрсатган номзодини қўллаб-қувватлаб, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Нарзиева, Навоий шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи” директори Д.Орзиева ва бошқалар сўзга чиқишди.

Марказий сайлов комиссияси котибият раҳбари Суяржон Курбанкулов Олий Мажлис Сенати аъзосини сайлаш бўйича қўшма мажлис сайлов қонунчилиги талабларига мувофиқ, депутатларимиз ўзининг юксак сиёсий позициясини ҳамда Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, овоз беришда фаол иштирок этганини таъкидлади.

Ёпиқ тарзда ўтган сайлов якунларига кўра (99,0 фоиз) Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилояти Кенгаши раиси, 1-“Гулистон” сайлов округидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг депутати Ж.Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати этиб сайланди.Қўшма мажлисда вилоят ҳокими, сенатор К.Турсунов қатнашди.

Нарзиева Шахло Пардаевна,

Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи, вилоят кенгаши депутати.

 

(28.08.2018 йил ҳолатига)

МУҲОКАМАДА – САЙЛОВ КОДЕКСИ ЛОЙИҲАСИ

Воҳамизнинг барча туман ва шаҳарларида вилоят сайлов комиссияси ташаббуси билан “Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамаси” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да бўлиб ўтди.Унда туман ва шаҳар сайлов комиссиялари, сиёсий партияларнинг вилоят кенгаши раҳбарлари, адлия, ички ишлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш бошқармалари, жамоат ташкилотлари вакиллари, олий таълим муассасалари проректорлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Мулоқотда сўзга чиққанлар Сайлов кодекси лойиҳаси аҳамияти ва унинг муҳим жиҳатлари, сайлов қонунчилигига киритилаётган янги тартиб-тамойиллар ҳақида батафсил тўхталди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш вазифаси белгиланган эди. Шунга мувофиқ, депутатлар, сенаторлар, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Адлия вазирлиги, сиёсий партиялар, Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Марказий сайлов комиссияси аъзолари, экспертлар, олимлар иштирокида 2 қисм, 18 боб, 100 моддадан иборат Сайлов кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Маълумки, мамлакатимизда сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида, яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилади. Тизим тартибли йўлга қўйилган бўлса-да, баъзан турли норозилик ва ишончсизлик ҳолатлари кузатилгани ҳам бор гап. Шу боис таклиф этилаётган Сайлов кодекси лойиҳасида сайловчиларнинг овоз беришини назорат қилишга йўл қўймаслик, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш сайлов комиссиялари томонидан очиқ ва ошкора амалга оширилишига эътибор қаратилган. Шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини жорий қилиш қонун билан тартибга солиниб, “Сайлов варақаси” деган тушунча бекор қилинади. Сайлов бюллетенидан муддатидан олдин ва сайлов куни овоз беришда асосий ҳужжат сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.

Лойиҳани муҳокама қилиш жараёнида 20 га яқин хорижий давлатнинг сайлов қонунчилиги тажрибаси ўрганилди. Ўзбекистон Республикасининг сайлов тўғрисидаги амалдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунларни унификациялаш кўзда тутилган.

– Кодекснинг қабул қилиниши сайлов муносабатларининг янада сифатли ҳуқуқий тартибга солиниши, уларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигининг таъминланиши, мавжуд бир-бирини инкор қилувчи қоидаларнинг бартараф этилишига имкон беради, – дейди O‘zLiDeP вилоят кенгаши аппарат раҳбари М. Эшниёзов. – Шунингдек, партиялараро соғлом рақобатни яратиш, сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллиги ошишига, кучли фуқаролик жамиятига эга демократик ҳуқуқий давлат сифатида дунё ҳамжамиятида мамлакатимиз нуфузи ошишига замин яратади. Партиямиз депутатлари томонидан ҳам Сайлов кодексини ўрганиб чиқиб, ўз таклифларимизни билдирдик. Жумладан, кодексда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бир пайтнинг ўзида ўтказилиши тўғри келса, қандай йўл тутилиши айтилмаган. Бундай мавҳумликка аниқлик киритилса, яхши бўлар эди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Жўраев Абдумажид Ирисович,

Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи, вилоят кенгаши депутати.

  

(12.06.2017 йил ҳолатига)

Қизилқумда ҳаёт нафаси.

Атоқли шоиримиз Муҳаммад Юсуфнинг "Римни алишмасман бедапоянгга..." деган сатрларини ўқиганда, ҳар қандай одамнинг вужуди титраб кетади. Туғилиб ўсган юртни ҳеч нарсага алишиб бўлмас ошиён эканига амин бўласан, киши. Халқ учун барча имкониятлар яратиб берилаётган Ўзбекистонимизда яшаш ҳар биримизда чексиз фахр туйғусини юксалтиради.

Мен ҳам Томди туманида ту­ғилиб, шу ерда вояга ет­дим. Туманимиз Қизилқум чў­лида жойлашган бўлиб, аҳоли яша­ши учун шароити оғир ҳудуд­ларга киради. Муҳ­тарам Пре­зидентимиз Шавкат Мир­зиёв­нинг "На­воий вилояти­нинг олис чўл ту­манлари аҳо­лиси турмуш даражасини янада ошириш­га доир қў­шимча чора-тад­бир­лар тўғри­сида"ги қаро­ри­ни ўқиб, хурсандлигимдан кўзимга ёш қалқиди. Прези­дентимиз бош­чилигида ин­сон­­ларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувват­ланаётгани биз­ни янада ғай­рат ва ши­жоат билан меҳнат қилишга ундамоқда. Айниқса, ёш оилаларга кўрсатилаётган ғам­хўрлик дунёнинг бошқа бирор юртида учрамаса ке­рак. Биз томдиликлар ана шундай оталарча ғамхўр­лик­дан баҳраманд бўлганимиз­дан бахтиёрмиз.

Бу тарихий ҳужжатда айти­ли­шича, Томди ҳам­да Кони­мех ва Учқудуқ туман­ларининг айрим аҳоли пункт­ла­ридаги бюджет ташкилот­ла­рига бош­қа ҳудудлардан ишга так­лиф этилган олий маълумот­ли мутахассислар­га махсус устамалар бериш, уларни хизмат уйлари билан таъ­мин­лаш ёки уй-жойларни ижа­рага олганларнинг яша­ши учун уларга энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари­дан кўп бўлмаган миқдорда ҳар ойлик пул компенсацияси берилади, деб таъкидланган. Энг қувонарлиси, олис чўл ту­манларига кўчиб келган оила­ларнинг 18 ёшдан катта бўл­ган ҳар бир аъзосига икки миллион сўм, вояга етмаган ҳар бир аъзосига бир мил­лион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилиши, бўшаб қолган ва эгасиз уй-жойларни бошқа ҳудудлар­дан ихтиёрий равишда кўчиб келадиган уй-жойга муҳтож оилаларга текин берилиши ҳамда ушбу ҳудудда уч йилдан ортиқ яшаган оилаларга исти­қомат қилиб турган уй-жойларини уларнинг шахсий мулки сифатида расмийлаш­ти­риб берилиши барчани хур­санд қилди. Ушбу имтиёз ва енгилликлар ҳудуддаги аҳо­лининг яшаш шароитла­ри­ни, шу жумладан, таълим оли­ши ва ижтимоий хизмат­лар­дан фойдаланиши учун катта имконият яратиб бера­ди ҳамда олий маълумотли мутахассисларнинг олис чўл туманларидаги бюджет таш­ки­лотларига келиб ишлаш учун қизиқишларини ошира­ди, деб ўйлайман.

Алим МЕНЛИҚУЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

Фаоллик талаб этилади

Баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида ёшларимизнинг салоҳияти ҳар жабҳада ошаётганлигини уларнинг таълим, спорт, фан, санъат соҳаларида эришаётган ютуқларидан ҳам билиш мумкин.

Афсуски, бой­лик, ман­саб илин­жида ҳар қандай қабиҳ­лик­лар­дан қайт­маёт­ган ғала­мис кимсалар то­мо­нидан олиб бо­ри­­ла­ётган бузғунчи ғоя­лар ёшларимиз он­ги­га салбий таъ­сир қи­ли­ши­ни акса­рият фу­қа­­ро­ларимиз чуқур англаб ет­ма­яп­ти. Бу ёт куч­лар дунё­­нинг ай­­­рим дав­лат­ларида хунрез­лик­ларни амалга оши­риб­гина қол­май, ғоявий таҳ­дид­­лар билан ҳам тинч, осо­йиш­та яшаб ке­лаётган халқлар ўртасига са­росима солмоқда. Фарзанд­лари­­мизни турли ал­дов, қўр­қи­тиш билан ўз то­мон­ларига оғдиришга ҳа­ракат қи­лишаё­тир. Ана шундай бир ва­зиятда таълим-тарбия муас­са­салари, маҳалла ва оила янада жипс­лашиб ҳаракат қил­моғи ло­зим. Ёшларимизнинг ҳар бир куни­ни, керак бўлса, босган қа­дамини назорат қи­либ бориш та­лаб этилади. Йўқ, мен улар­ни ҳамиша тергаб, ўзи­миздан бездириш керак, деган фикр­дан мутлақо йи­роқ­ман. Уларни кузата бориб, но­жўя қадам бос­ганларида, тўғри йўлдан ада­шиб, аросатда қол­ганларида ота-оналар, ўқи­тув­чи-мураб­бий­лар, маҳалла фаол­лари, қў­йингки, кенг жа­моатчилик ёр­дам­га келиши зарур. Бунинг учун ёшлар би­лан тез-тез уч­рашувлар, суҳ­батлар, тадбир­лар ўтказиб, улар­нинг эзгу мақ­садлари, орзу-ниятларини, так­лиф ва мулоҳазаларини тинг­лаб бо­риш яхши самара беради.

Лола САМАТОВА,

Кармана туманидаги10-мактаб директори, туман Кенгаши депутати. 

 

Йўловчилар манфаатлари йўлида

Истиқлол йилларида давлатимиз томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида "Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун" тамойилини амалга оширишда аввало инсон манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий принципи устуворлик касб этади.

Юртимизда транспорт-коммуникация ти­зимининг жадал ривожланиши, йўловчи та­шиш соҳасидаги муносабатларнинг та­комиллашиши натижасида аҳолига кўр­са­тилаётган хизматлар тури ҳамда замо­на­вий транспорт воситалари сони ортиб бор­­­моқда. Фуқаролар кундалик ҳаётида та­шувчилар билан муносабатда бўлиб, ўз ҳаётларини уларга ишониб топширади. Ҳукуматимиз томонидан ташувчилар хиз­матидан фойдаланаётган фуқаролар­нинг ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини таъмин­лаш ҳамда уларнинг ўзаро муносабат­лари­ни тартибга солиш мақсадида бир қатор қо­нунлар қабул қилинаётир.

Эътироф этиш жоизки, 2015 йил 26 май­да Ўзбекистон Республикасининг "Та­шув­чининг фуқаролик жавобгарлигини маж­бурий суғурта қилиш тўғрисида"ги Қонуни ва қонуности ҳужжатларининг қабул қи­линиши билан ташувчининг йўловчилар ҳаё­ти, соғлиги ва мол-мулкига зарар ет­ка­з­ганлик учун фуқаролик жавобгар­ли­ги­ни мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди. Шунинг­дек, ташувчининг йўл-транспорт ҳодисаси юзага келганда мулкий манфаатларини  ҳи­моя қилиш белгилаб қўйилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу­гунги кунда республикамизда ташувчилар­нинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш ҳуқуқига эга бўлган 10 та суғурта таш­­килоти фаолият олиб бормоқда. Ав­томобиль транспортида йўловчи ташиш фао­лияти билан шуғулланувчи ташувчи­лар сони 2344 тани ташкил этиб, улар их­тиёридаги 23224 та транспорт воситаси маж­бурий суғурта қилинган. 2016 йил су­ғурта мукофотининг жами суммаси 5,5 миллиард сўмни ташкил этди ва 11,2 трил­­лион сўмлик суғурта жавобгарлигини суғурта ташкилотлари ўз зиммаларига олган. Суғурта ҳодисалари бўйича та­шув­чиларга тўланган товон ҳажми 106,6 мил­лион сўмни ташкил этди.

Яқинда Навоий вилоятида Ўзбекистон Рес­­публикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо ма­салалари қўмитаси ташаббуси билан қонун ижросини таъминлаш мақсадида "Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш — ташувчилар ва йў­­ловчилар ҳуқуқларини таъминлашнинг муҳим омили" мавзусида давра суҳбати ўт­казилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Республика Молия вазирлиги Суғурта назорати Давлат инс­пекцияси масъул ходими, вилоят ҳоким­ли­ги, Давлат солиқ бошқармаси, Ўз­бе­кис­тон Автомобиль ва дарё транспорти агент­лиги вилоят бўлими, "Ўзавтойўл" қў­ми­таси вилоят бўлими, вилоят ИИБ ЙҲХБ, Сав­до-саноат палатаси вилоят бўлими, Ис­теъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қи­лиш жа­миятлари федерацияси вилоят бўлими, суғурта ташкилотлари, йўловчи ташиш фао­лияти билан шуғулланувчи корхона­лар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иш­ти­рок этди.

Давра суҳбатида депутатларнинг мазкур йўналишда жойларга чиқиб ўрганишлари на­тижасида соҳада қатор кам­чиликлар ва муам­молар, фойдаланил­ма­ган имко­ният­лар мавжудлиги таъ­кид­ланди.

Тадбирда қонун талабларининг ижро­си­ни таъминлаш борасида амалга оширил­ган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳали фойдаланилмаган имкониятларни тўлиқ иш­­га солиш, камчиликларни ўз вақ­тида бар­­тараф этиш, ташувчининг фу­қа­ролик жа­вобгарлигини мажбурий суғурта қи­лиш­ни амалга ошириш механизмини янада такомиллаштириш юзасидан қў­шим­ча чора-тадбирлар белгилаш таклифлари иш­лаб чиқилди.

Автомобиль ва дарё транспорти со­ҳа­сида ташувчиларнинг йўловчилар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жа­вобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича мажбурияти бажарилишини на­зо­рат қилишни тўлиқ амалга оширишни таъ­минлаш, мажбурият бажарилмаган ҳолат­ларда айбдор шахсларни қонун ҳужжат­ларида назарда тутилган жавоб­гарликка тор­­тиш ҳақида суд органларига тақдим­номалар киритишни амалга ошириш ва бошқа таклифлар ҳам атрофлича ўрганиб чиқилди.

Давра суҳбатида ташувчининг фуқаро­лик жавобгарлигини мажбурий суғурта қи­­лув­чи лицензияга эга суғурталов­чи­нинг кас­бий бирлашмаси бўлган суғурта шерик­чилиги ва Ўзбекистон Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги ўртасида ягона ах­борот базасини шакллантириш, назорат этувчи органлар ва суғурта ком­­­­­­па­ниялари ўртасидаги маълумот ал­­­ма­шинув меха­низми самарадорли­гини оши­­риш, ташув­чининг ўз фуқаролик жа­вобгарлигини маж­бурий суғурта қи­лин­ган­лигини ягона он­лайн базага жой­­­­лаш­тириш, ташувчилар­нинг ҳар бир транс­­порт воситаси учун мах­сус се­рия­га, тар­тиб рақамига ва ҳимоя­ланганлик да­­ражасига эга бўлган алоҳида суғурта полиси бериш, лицензия ва су­ғурта шарт­­номасининг амал қилиш муд­датини бир-бирига мувофиқлаштириш, суғурта тарифларининг йиллик базавий став­ка­сини қайта кўриб чиқиш таклиф­лари Олий Мажлис Қонунчилик палата­си­нинг Са­­ноат, қурилиш ва савдо масала­лари қў­митасига тақдим этилади.

Аҳад Ахмедов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси.

 

Биз учун катта байрам

"Янгиқазған" қишлоқ фуқаролар йиғини Конимех тумани марказидан 110 километр узоқликда жойлашган. Шунинг учун ҳам аҳоли яшаши учун шароити оғир олис чўл ҳудудлар жумласига киради. Тан олиш керак, биз фаолиятимиз давомида бошқа ҳудудларга қараганда бирмунча қийинчилик, айрим муамоларга дуч келамиз.

Биргина мисол, ҳар қандай ишда ҳам ташкилотлар ҳокимият билан узвий боғлиқ, доимий ало­қада бўлиб туриши керак. Шун­дай вазиятлар бўладики, теле­фонлар алоқа йўқлиги са­баб­ли уму­ман ишламайди, ин­тер­нетдан ҳам узилиб қоламиз. Давлат томонидан қўйилган транс­портлар йўқ. Асфальт ёт­қи­зилмаган қумли йўллардан шахсий уловлари­мизда соатлаб юрамиз. Бу ўз-ўзидан иш унум­дорлигига, сама­радорликка таъ­­­сир қилади. Президентимизнинг "Навоий вилоятининг олис чўл ту­манлари аҳолиси турмуш да­ра­жасини янада оши­­ришга доир­ қў­шимча чора-тадбирлар тўғри­сида"ги қарори аҳолимиз учун кат­та янгилик, зўр хушхабар бўлди. 

Қарорда чўл ҳудудларидаги ишчиларни ҳар ойда қў­шимча мод­дий рағбатлантириш, оила­лар­га берилган кўп­лаб имтиёз­лар, олий ўқув юртларида ўқиш­ни хоҳлаган ўқувчиларга катта имконият берилиши ҳақида ёзил­ган. Мен 150 нафар ўқувчи ўқийдиган, 25 нафар педагог фаолият юритадиган мактабда директорман. Қарорни ўқибоқ ходимларни бир жойга жамлаб, энди марраларимизни яна­­да юксалтиришимиз, бу эътиборга муносиб бўлишимиз, шунга яра­ша жавоб қилишимиз, ишонч­ни оқлашимиз ло­зимлигини айт­дим.

Тўғриси, олис чўл ҳудудлари­даги аҳолини ўйлаб, ало­ҳида қа­рор чиқарилиши катта гап. Бу ҳам ғамхўрлик, ҳам узоқни ўй­лаб қилинган эзгу сиёсатдир.  

Иба НАРИЗОВА,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати. 

 

Овулларга фаровонлик келмоқда

Учтепа — Конимех туманининг энг чекка, қўшни Қозоғистон билан чегара овули, "Қизилқум" наслчилик ширкат хўжалиги­нинг маркази. Бу ерда яшаётган аҳоли асосан чорвачилик би­лан шуғулланади. Майда шохли мол, қорамол, от, туя боқиш уларнинг кундалик турмуш тарзига айланган. Сув танқислиги туфайли деҳқончилик билан шуғулланиш имконияти чекланган.

Шундай бўлса-да, мустақиллик йилларида хўжалик ва овул фуқаролар йиғини давлатимиз назаридан четда қолгани йўқ. Наслчилик ширкат хўжалигининг ҳисобида 45 минг­га яқин майда шохли мол, аҳоли хонадон­ла­рида эса ундан ҳам кўп чорва моллари боқилмоқда.

Мустақиллик берган имкониятлардан самарали фойдаланган овул­дошларимиз замонавий савдо дўконлари барпо этишган, ҳаф­тада бир кун эса катта бозор ташкил қилинган бўлиб, бу аҳоли фаровонлигини таъминлашга ҳисса қўшиб келмоқда. Замонавий мактаб, ОВП, почта ишлаб турибди. Улар ҳам аҳоли мушкулини ен­­гил қилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оши­риш­га доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу бо­радаги ишларни янада жонлантиришга хизмат қилмоқда. Бир сўз билан айтганда, Қизилқумга ҳаёт нафаси, барака киришига дас­­туриламал вазифасини ўтамоқда.

Очиғи, вилоят, туман марказидан олисда бўлганлиги учун ову­ли­­мизда малакали шифокор, ўқитувчи, почта ходимлари, тад­бир­корларга эҳтиёж ҳар лаҳзада сезиларди. Бирон киши оғирроқ бетоб бўлиб қолса, 200-250 километрга зудликда олиб келишнинг иложи йўқ эди. Айрим пайтлари шу олисда яшаганлигимиздан аф­сусланган, иложсиз қолган вақтларимиз ҳам бўлган.

Ана шу муаммоларни бартараф этиш, олис бўлса-да, овул­лар­­да турмуш сифатини яхшилаш мақсадида қабул қилинган маз­кур қарор аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилганлиги би­­лан муҳим аҳамиятга эга.

Қобилбек РАЙИСОВ,

халқ депутатлари Конимех туман Кенгаши депутати. 

 

“Биз озод ва обод юртнинг бахтиёр фарзандларимиз”

Бугун юртимизда ёшларга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Истиқлолимизнинг илк кунлариданоқ, ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, 2011 йил 25 апрелда "Камолот" ёшлар жамғармаси негизида ташкил этилган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бугун ўз сафларига бирлаштирган ёшларнинг чинакам суянчи ва таянчига айланди.

Ўзбекистон "Камолот" ЁИҲ таш­­­кил топ­­ганлигининг 16 йил­лигини кенг ни­шонлаш мақ­са­ди­да Учқудуқ туманида кўп­лаб ло­йиҳалар ва спорт мусоба­қа­лари ўтказилди. Бўлиб ўтган маз­кур тад­бирларда ёшларимиз фаол иштирок этди.

Туман ахборот-ресурс мар­ка­зи ҳам­­да "Келажак" ёшлар мар­ка­зи­да "Зукко китобхон", "Энг яхши ки­тобхон оила" кўрик-тан­ловлари ўтказилди. Бу каби тан­ловлар ёшларимизни миллий қад­рият­ла­римиз, тарихий-маъ­навий меро­симизга ҳурмат ру­ҳида тарбиялашда му­ҳим ўрин тутади. Шу билан бирга уларнинг маъ­на­вий бар­камол шахс бўлиб вояга етиш­ларига кўмаклашади. Яна бир жи­ҳати, китобга бўлган қи­зи­қишларини оши­риб, ўзбек ва жаҳон ада­биётининг энг са­ра асарларига бўл­ган меҳрини уйғотади.

"Зукко китобхон" лойиҳасида 20-умум­­таълим мактаби жамоаси 1-, 7-умум­таълим мак­таби жамоаси 2-, 3-умум­таъ­­лим мактаби жамоаси 3-по­ғо­нани забт этишди.

"Энг яхши китобхон оила" кўрик-тан­лови якунлари бўйича 3-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулфира Отаева "Энг фаол китобхон она", Учқудуқ қу­рилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Шаҳбоз Бо­­муродов "Энг яхши китобхон ўқувчи", 10-умумтаълим мактаби жа­моаси "Энг яхши китобхон жамоа" но­ми­нация­лари­да ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир доирасида ўтказилган арм­рест­линг, арқон тортиш, тош кўтариш каби жамоавий спорт мусобақа­лари­нинг аҳамиятли томони шундаки, унга ма­ҳаллаларда яшовчи уюшмаган ёшлар жалб этилган. Ушбу беллашувларда "Мустақиллик" МФЙ жамоаси 1-, "Дўстлик" МФЙ жамоаси 2-, Али­шер Навоий номли МФЙ жамоаси 3-ўринга сазовор бўлди. Шу куни бўлиб ўтган мини футбол му­собақаларида эса Абай номли МФЙ жамоаси 1-, "Дўстлик" МФЙ жа­моаси 2-, "Мустақиллик" МФЙ жа­моаси 3-ўринларни олишди.

Шунингдек, таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида ҳам белла­шув­лар ўтказилди. Муросасиз кечган баҳс­ларда 10-умумтаълим мактаби 1-, Уч­қудуқ кончилик касб-ҳунар коллежи 2-, 18-умумтаълим мак­та­би жамоаси 3-ўрин­ни эгалла­дилар.

"Энг намунали сардор" танлови ғо­либ ва совриндорлари ҳам аниқланди. Унга кўра, 18-умумтаълим мак­таби "Камолот" ЁИҲ бошланғич ташки­ло­ти сардори Шоҳруҳ Фармонов 1-, 3-умум­таълим мактаби "Камолот" ЁИҲ бош­ланғич ташкилоти сардори Самандар Қаландаров 2-, 7-умумтаълим мактаби "Ка­­молот" ЁИҲ бошланғич ташкилоти сар­дори Рўзана Машарипова 3-ўрин­ларни қўлга киритди.

Ёшларда тадбиркорлик кўник­ма­лари­ни шакллантиришга хизмат қи­ладиган "Менинг бизнес ғоям" танло­вида10-умумтаълим мактаби ўқувчиси Сар­дор Равшанов ғолиблик­ни қўлга ки­ритди.

Тадбир доирасидаги яна бир кўрик-тан­лов — "Энг яхши расмлар" йўна­ли­шида бўлиб ўтди. "Баркамол авлод" мар­­­кази тарбияланувчиси Нуркен Ну­риевнинг "Бетакрор санъат асари", бола­лар мусиқа ва санъат мактаби ўқув­­чилари Бекзод Ҳамдамовнинг "Ватан, сен муқаддассан!", Дилфуза Боқиеванинг "Юртим жамоли" номли расм­лари ғолиб ва совриндорлар қа­торидан ўрин эгаллади.

Учқудуқ мўъжизаси санал­миш "Орзу" истироҳат боғида соат 18:00 дан 20:00 гача ло­йиҳа дои­ра­­сида ўтказилган кў­рик-танлов­лар ғолиб ва сов­рин­дор­лари­ни тақ­дирлаш ма­ро­сими ҳам­да га­ла концерт бў­либ ўтди. Ун­да ёшлари­миз­ни миллий ғоя асосида эзгу мақ­сад­лар йў­лида бирлаштириш, уларни ва­танпарварлик руҳида тар­биялаш, ташаббусларини ҳар томонлама қўл­лаб-қув­ват­лашда алоҳида ўрнак бўлаёт­ган ёшлар етакчилари, иқти­дор­ли ўқув­чилар ҳамда спорт­да яхши натижа­ларни қўлга киритаётган ўқувчи ёш­ларга "Камолот" ЁИҲ туман Кенгаши то­монидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик сов­ғалари топ­ши­рилди.

"Камолот" ёшларимизнинг чинакам таянчи ва суянчи бўлсин!" мавзуси­даги байрам тадбирида туман ҳокими­нинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривож­лантириш ва маънавий-маърифий иш­лар бўйича ўринбосари М. Шамура­тов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Тадбирда "Учқудуқ" ва "Қизилқум" ма­даният уйи бадиий жамоаларининг чиқишлари ёшларга кўтаринки кайфият улашди.

Райҳон Қодирова,

Учқудуқ туман Кенгаши депутати.

 

(15.09.2016 йил ҳолатига)

ИШ ЎРИНЛАРИ ҚАЧОН ШАҲОДАТЛАНАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги "Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш чора-тадбирларини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, иш ўринларини аттестациядан ўтказиш ва экспертиза хулосасини олиш белгиланган.

Жорий йилда вилоят касаба уюш­­­малари бирлашмаси Кен­­га­ши ҳамда вилоят меҳ­нат бош бош­қармаси билан ке­лишил­ган, вилоят ҳоким­ли­ги томони­дан тасдиқланган режа-жад­вал­­га асосан 30 дан ортиқ кор­хона, ташкилот ва муас­сасалар иш ўринларини меҳнат ша­роит­­лари бўйича шаҳодатдан ўт­казиш муддати белгиланган.

Қизилтепа туманидаги 1-, 5-, 9-сонли КМШК "НСК" ОАЖ­­­­ларда 22 та, "Қизилтепа пах­та тозалаш" АЖда 22 та, "Нав­­баҳор пахта тозалаш" АЖ­­да 15 та, "Хатирчи пахта то­­за­лаш" АЖда 17 та, Кар­ма­на ту­ма­­нидаги "Шамс-На­воий" ху­су­сий корхонасида 8 та, "Қу­ри­лиш-таъмирлаш участ­каси" МЧЖда 8 та, На­воий шаҳ­ри­да­ги 8-сонли КМШК "НСК" ОАЖ­­да 8 та, жами жорий йил­нинг июнь-июль ойларида 84 та иш ўрни ша­ҳодатдан ўткази­л­ди. Тек­ширув натижалари шуни кўр­сатмоқдаки, бу­гунги кун­гача юқорида қайд этилган таш­килот раҳбарлари мингдан зиёд ходимнинг меҳнат ша­роит­­­лари бўйича имтиёзла­ри­ни йўққа чиқармоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Рес­пуб­­ликаси "Меҳнатни му­ҳо­фа­за қилиш тўғрисида"ги Қо­ну­ни­­нинг 13-моддаси талаби бў­йича корхоналарда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароит­ларини таъминлаш, Ўзбе­кис­тон Рес­пуб­­ликасининг Меҳнат кодек­си 137-моддасига му­во­фиқ эса меҳнат шароити но­қулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун бериладиган йиллик қўшимча таъ­тиллар, сут-қатиқ ва шунга тенг­­лаш­тирилган маҳсулотлар, парҳез таомлар, шунингдек, фу­­­қа­роларнинг айрим тоифа­лари имтиёзли шартларда пен­­­сия олиши шартлари, иш ўрин­­лари шаҳодатдан ўтказил­масдан келинаётгани нати­жа­сида ишчи-ходимлар қо­нун­чи­лик­да белгиланган им­тиёз­лар­дан фойдалана олма­яптилар.

Шунинг учун юқорида қайд этилган корхона ва ташки­лот­лар мутасаддилари иш ўрин­ла­рини шаҳодатлаш белги­лан­ган тартибда иш бе­рув­чига юк­ла­тилгани ва жавоб­гарлиги мав­жудлигини унут­мас­лиги керак.

Чори ҚОДИРОВ,

халқ депутатлари На­воий шаҳар Кенгаши депу­тати.

 

(15.09.2016 йил ҳолатига)

 

ТИББИЙ САВОДХОНЛИК ОШИРИЛАДИ

Навоий шаҳридаги "Истиқлол" маҳалласи сайловчилари билан бўлиб ўтган учрашув "Соғлом келажак — қудратли миллат демакдир", дея номланди. Унда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунлар моҳияти, никоҳланувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтиши, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш мавзуларида сўз юритилди.

Шунингдек, аҳоли ўртасида тиббий саводхонликни оши­риш, санитария-гигиена қои­да­ларига риоя этиш, ҳомила­дор аёлларнинг оилада пар­ва­риши масалаларида ви­лоят аҳоли репродуктив са­ло­­матлик ва скрининг мар­кази мутахассисларининг маъ­рузалари тингланди, йиғилганлар билан очиқ мулоқот олиб борилди.

Тадбир сўнгида соғлом тур­муш тарзига риоя қилиш қои­далари бўйича тавсияли ма­те­риаллар тар­қатилди.

А. АЗИМОВ,

халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати.

 

 (15.09.2016 йил ҳолатига)

 

ИЗЧИЛ ИСЛОҲОТЛАР БАРДАВОМЛИГИ

Бирор яқинингиз билан кўришиб қолсангиз, у аввало, ўзингизнинг ва оилангиздагиларнинг саломатлиги билан қизиқиши, табиий. Хайрлашганда ҳам "саломат бўлинг" ибораси қўлланилади. Ёши улуғларимиз қўлларини дуога очар эканлар, халққа тинчлик ва соғлик тилайдилар. Дарҳақиқат, тансиҳатликда гап кўп.

Бугунги кунда аҳолининг тиб­бий маданиятини ошириш, ай­ниқса, она ва бола саломат­ли­гини мустаҳкамлаш давлати­миз сиёсатининг устувор ва­зифаларидан бирига айланди ва соҳада кенг кўламдаги ис­лоҳотларни амалга ошириш из­­чил давом этмоқда. Замо­на­вий қиёфа акс этган қишлоқ врач­лик пунктларининг барпо этилиб, мавжудларининг қайта реконструкция қилинаётгани, тиббиёт муассасаларининг за­монавий анжомлар билан тўлиқ таъминлангани, жорий йили­миз­нинг "Соғлом она ва бола йили", деб номланиши бу бо­рада қи­линаётган саъй-ҳара­кат­­лар­нинг амалий ифодаси бўлди.

Вилоятимизнинг энг олис ҳу­дудларидан бири бўлган Том­ди туманида ҳам соҳада юксак самарадорликка эришиш ҳам­да Давлат дастури ижросини таъ­­минлаш мақсадида қатор амалий ишлар қилинаётир. Жум­­ладан, туман тиббиёт бир­лашмаси бугунги кунда "Са­ломатлик — 1", "Саломатлик — 2", "Саломатлик — 3" лойи­ҳа­лари бўйича замонавий асбоб-ускуна, аппаратуралар билан жи­ҳозланди. 2007 йилда ДОТС дастури бўйича "Damas" авто­машинаси олинган эди. 2014 йил­да "Янги чорва" ҚВП ви­лоят ҳокимлиги томонидан шун­­­дай русумдаги тез тиббий ёрдам транспорти билан таъ­минланди. ҚВПларнинг ало­ҳи­да транспорт воситалари би­лан таъ­минланиши иш унум­дор­­ли­гининг ошишига ва бе­морларга ўз вақтида си­фат­ли тиббий ёр­дам кўрсатишга хиз­­мат қил­моқ­да.

2015 йил тиб­биёт бирлаш­ма­сига соғ­лиқ­ни сақ­­­­лаш бў­йича мод­дий-тех­ник ба­зани яратиш учун за­рур во­си­талар келти­рил­ди. Шу билан бир қа­тор­да, ходим­ларга иш фао­лия­тини қу­лай ша­роит­­ларда олиб бо­риш­лари учун барча хоналар ке­рак­ли жиҳозлар билан таъ­мин­ланди. Бир­лаш­манинг "Са­ло­мат­лик — 3" ло­йиҳаси асо­сида 11 тур­даги тиб­бий асбоб-ус­куна би­лан таъ­минланиши, шу­нингдек, монитор, ультра­то­вуш тек­ши­рув аппарати, ҳо­ми­ла­дор­­­лар учун вакуум аппа­ра­ти ва бошқа асбоб-ускуналар би­лан таъ­мин­лангани аҳолини вақ­­­тида махсус тиббий кўрик­лар­­дан ўтказиш, уларга тез тиб­­­­бий ёр­дам кўрсатиш ка­салликларни эрта аниқлаш им­конини берди. Натижада, жо­рий йилнинг даст­­­лабки икки ойида 16 ёш­гача бўлган бола­лар юз фоиз тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларда аниқланган касаллик­ларни амбулатор ёки стацио­нар шароитда даволаш учун имконият яратилди. Ҳомила­дор аёл­лар, ўсмир қизлар ҳам чу­қурлаштирилган тиббий кў­рик­лардан ўтказилди.

Буларнинг барчасидан кўз­лан­­ган мақсад, бўлажак она­лар­ни асраб-авайлаш, сало­мат­­­лиги учун ғамхўрлик қилиш билан соғлом авлодни тарбия­лашдир. Вилоятимиз шимоли — Қизилқум саҳроси марказ­дан 230 километр масофада жойлашган бўлишига қарамай, туманимизда аҳоли сало­мат­ли­гининг янада мустаҳкамла­ни­шига эришилаётгани бу со­ҳада олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг бардавомлиги ва самарадорлигидан дало­латдир.

Зебо ТУЛЯКОВА,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

(15.09.2016 йил ҳолатига)

ФАОЛЛИКНИ ОШИРИШ ЛОЗИМ

Депутат — халқ вакили. Унга одамлар ишонч билдирган экан, демак, у сайловчилар олдида ҳисобдордир. Сайловчилар билан бўлиб ўтадиган учрашувлар эса одамлар ва депутат ўртасида муҳим восита бўлиб, юзма-юз мулоқотларда кўплаб масалалар муҳокама этилади, депутат ўз фаолияти ҳақида ахборот беради. Шу маънода, сайловчилар билан бўлиб ўтадиган учрашув депутат учун ҳам, сайловчи учун ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, сайловчилар билан уч­ра­шувлар депутат билан халқни янада яқинлаштиради, мавжуд муаммо­лар­ни ўз вақтида ўрганиб, ҳал этишга асос бўлади. Шуни назарда тутган ҳол­­­да, Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат­ла­р жойларда ўз сайлов­чи­лари би­лан мунтазам равишда учра­шув­лар ўтказмоқда.

Ана шундай учрашувларда Навоий шаҳ­­ри, Халқлар дўстлиги кўчасидаги 19-уй, 138-хонадонда яшовчи фуқаро М. Асабоева ўғли Ж. Жўрақуловни иш­­га жойлаштириш масаласида му­рожаат қилди. Бу ҳақда вилоят меҳнат бош бошқармасига депутатлик сў­­рови юборилиб, Ж. Жўрақулов мах­сус йўлланма билан "Континент Н" МЧЖ ёғ-мой қўшма корхонасига ишга жой­лаштирилди.

Навбаҳор тумани, "Қизилработ" ма­ҳал­ла фуқаролар йиғинида яшовчи фу­қаро Ж. Саймаматовнинг ишга жой­лаштириш бўйича мурожаати ҳам де­путат сўрови билан ижобий ҳал этил­ди. Айни пайтда Ж. Саймаматов Нав­ба­ҳор туман йўл пудрат-таъмирлаш-фой­­даланиш корхонасида ишламоқда.

Хатирчи туманидаги "Парахун" ма­ҳалласидан М. Икромованинг фуқа­ро­лар йиғинига моддий ёрдам сўраб ёз­ган аризаси қонуний кўриб чиқил­маёт­­гани тўғрисидаги мурожаатини Ўз­бекистон Республикасининг "Жис­мо­ний ва юридик шахсларнинг му­ро­жаатлари тўғрисида"ги Қонуни та­лаб­лари асосида ўрганиб чиқишни сў­раб, Хатирчи тумани ҳокимига де­путатлик сўрови билан мурожаат қи­линди. "Уйшун" маҳалласидан фуқаро О. Орзиевнинг ҳам худди шу мазмун­да­ги аризаси ўрганиш учун туман ҳокимлигига юборилди.

Айтиш жоизки, бугун юртдошлари­миз­­нинг ҳаётга муносабати ижобий томонга ўзгарган, уларнинг ён-ат­роф­даги воқеа-ҳодисаларга нисбатан дахл­­­дорлик туйғуси кучайган. Шу боис, фуқаролар нафақат ўз шахсий муам­молари, балки жамиятга тегиш­ли ижтимоий масалалар борасида ҳам мурожаат қилишмоқда. Жумла­дан, "Учтепа" маҳалласида яшовчи фу­­­қаро Ф. Шукуров ҳудуддаги йўл­лар­­га асфальт ётқизиш тўғрисида му­рожаат қилди. Шу асосда Хатирчи ту­ман ҳокимига депутатлик сўрови ки­ритилиб, муаммони ҳал этиш чораси белгиланди. 

Бундан ташқари, сайловчилар билан учрашувларимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни огоҳ­лик­­ка даъват этиш масалаларига ҳам катта эътибор қаратаяпмиз. Жойларда ўтказилаётган "Ҳуқуқини билган ал­дан­майди", "Ноқонуний миграция — ха­тарли йўл", "Огоҳ одам — оқил одам", "Тинчликни асраш — муқаддас бур­­чи­миз" каби маънавий-маърифий, тар­ғи­бот-ташвиқот тадбирлари фик­ри­миз исботидир.

Маълумки, яқинда бутун мам­ла­ка­тимиз бўйлаб фуқаролар йиғин­лари раислари (оқсоқоллари) ва улар­­нинг мас­лаҳатчилари сайлови бўлиб ўтди. Маҳаллий Кенгашларнинг депутат­лари мазкур ижтимоий-сиё­сий жа­раён­­­да ҳар томонлама фаоллик кўр­сатдилар.

Бир сўз билан айтганда, фуқаролар йиғинлари сайлови депутатларнинг сай­ловчилар ишончини нечоғли оқ­ла­­ётганини яна бир карра синовдан ўтказди.

Нормурод ИСОҚОВ,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

 

(15.09.2016 йил ҳолатига)

НУРЛИ ДИЁР

Мустақил Ўзбекистонимиз тарихан қисқа, аммо асрларга татигулик 25 йилда улкан марраларни эгаллади. Жаҳонда "Ўзбек модели" деб ном олган, Муҳтарам Президентимиз тамал тошини қўйган босқичма-босқич, тадрижий ривожланишнинг машҳур беш тамойили асосида мамлакатимиз дунёда иқтисодиёти жадал тараққий этаётган давлатлар қаторидан ўрин олди. Юртимизда бунёдкорлик ишларининг кенг қулоч ёйиши натижасида халқ фаровонлиги кундан кунга ошиб бормоқда.

Буларнинг барчаси ҳар би­ри­мизнинг дилимизда фахру ифтихор туйғуларини уйғотиб, "Кеча ким эдигу бугун ким бўл­дик?", "Эртага қандай янги мар­раларни эгаллашимиз керак?" деган саволлар атрофида му­шоҳада қилишга ундайди. Мана шу эзгу фикрлардан келиб чиқиб, айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳ­ка­масининг "Ўзбекистон тари­хи давлат музейини бугунги замонавий талаблар даража­си­да реконструкция қилиш, Мус­тақиллик ғоялари асосида қай­та шакллантириш чора-тад­бир­лари тўғрисида"ги 1-сон­ли мажлис баёни ижросини таъминлаш мақсадида, қизғин иш олиб борилаяпти. Ўзбекис­тон Фанлар академиясининг Ўзбекистон тарихи давлат му­зейида янги "Мустақил Ўзбе­кистон: озод ва обод Ватан" экспозицияси яратилмоқда. Ушбу экспозициянинг "Муста­қил Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши" номли бўли­мида, республикамизнинг бар­ча вилоятларида ва ҳамма со­ҳаларида эришилаётган ютуқ­ларидан намуналар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Мазкур бўлимнинг мазмуни­ни бойитиш мақсадида, Вата­нимиз мустақиллигининг 25 йил­лиги даврида Навоий ви­лоятида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, ўзига хос бой ва бетакрор табиати, тарихи ҳамда ютуқ ва ғалабалари тўғрисидаги (ўз­бек, рус ва инглиз тилларида) қизиқарли маълумотлар, шу­нинг­дек, турфа хил соҳаларга доир ранг-баранг фотолав­ҳа­ларга ҳам кенг жой ажратилган.

Шу билан бирга, кўргазмада вилоятимиз ҳақида ҳикоя қи­лувчи "Навоий: ўтмиши қадим, келажаги нурли диёр" ҳамда "Навоийнинг туристик сало­ҳияти" мавзуларидаги ҳужжат­ли, оммабоп видеофильмлар  ҳам намойиш қилинади. "На­воий вилояти" экспозиция­си­нинг мазмуни Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1992 йилда Навоий вилоятини қайта таш­кил этиш тўғриси­даги тарихий Фар­мони билан бошла­нади.

Мазкур кўргазма концеп­ция­си ҳамда экспозициялари ви­лоят тарихий-ўлкашунослик му­зейи илмий ходимлари С. Бозорова, Г. Усмонова ва С. Жумаевалар томонидан тай­ёрланиб, бу билан вилояти­миз­нинг ўзига хослигини тўла­қон­ли ёритиб беришда ўз ҳис­­са­ла­рини қўшдилар. Пой­тах­ти­миз музейига экс­кур­сия­га таш­риф буюрган сай­ёҳ­лар Навоий вилояти тўғрисида ба­тафсил маълумотга эга бў­ли­шади. То­мошабинлар музей заллари бўй­­лаб экскурсия да­вомида қу­йидаги тарихий жа­раёнлар ҳа­қида ҳикоя қи­лувчи нодир экс­понатлар билан та­ни­ша­дилар.

Вилоятнинг та­биати ўзи­­­га хос ранг-ба­ранг бў­либ, ши­моли-ғар­бий қис­мида Қи­зилқум саҳ­роси чўл­лари, жа­ну­би-шарқий қисмида ос­мон­ўпар Нурота тоғ тиз­малари ҳам­да Зарафшон дарё­сининг ўрта қисмида бой ва турфа хил деҳқончилик далалари яс­та­ниб ётибди. За­рафшон дарё­си би­лан бирга­лик­да Айдар­кўл, Шўр­кўл, Тўда­кўл сингари кўп­лаб йирик сув манбалари ви­лоят табиатини янада ранг-ба­ранг бўлиш­ли­ги­га ҳисса қўш­­моқда. Навоий ёш ва нав­қирон вилоят бўлса-да, унинг инсо­ният тамаддунига кат­та ҳисса қўш­ган қадимий ва бе­такрор та­­рихи бор. Булар Сар­мишсой дарасидаги ибти­доий қоятош суратлари, Учтут чақ­моқтош шах­­талари, Работи Малик карвонсаройи ва Сар­доба, Қо­сим Шайх Азизон хо­нақоҳи ва Нуротанинг ноёб меъ­­морий обидалари бебаҳо ма­даний меросдир.

Вилоят таркибида 8 та туман мавжуд. Шунингдек, йирик са­ноат корхоналари негизида На­воий, Зарафшон ва Учқудуқ шаҳарлари ҳар томонлама ри­вожланиб, обод ҳудудга айла­ниб бормоқда. Айни пайтда На­воий вилояти республи­ка­миз ижтимоий-иқтисодий, маъ­навий-маърифий ҳаётида ўзи­нинг муносиб ўрнига эга бўли­ши билан бир қаторда, ҳуду­ди­­мизда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Вилоят табиий ресурсларга бой ҳисобланади. "Дўстлик" ор­денли Навоий кон-метал­лургия комбинати давлат кор­хонаси дунёда энг соф олтин иш­лаб чиқарувчилардан бири­дир. Шунингдек, "Навоийазот" АЖ, "Электркимё заводи" қўш­ма корхонаси, "Навоий иссиқ­лик электр станцияси" АЖ, "Қи­зилқумцемент" АЖ син­га­ри йирик корхоналар фаолият кўр­сатмоқда. Қулай географик жойлашуви ҳисобга олиниб, 2008 йилда вилоятда "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонаси ташкил этилди. ЭИИЗ Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хи­той ва Сингапур каби хори­жий ҳамкорлар билан кенг кў­ламли фаолият олиб бормоқ­да. "На­воий" халқаро аэро­пор­ти не­гизида халқаро интер­модаль ло­гистика маркази иш­га туши­рилди. У орқали "Ўз­бе­кистон ҳаво йўллари" ва Жа­нубий Ко­реянинг "Korean Air" компания­лари ҳамкорлигида жа­ҳоннинг тур­ли мамлакат­ла­рига юк та­шиш ишлари йўлга қў­йилган.

Бугунги кунда вилоятнинг бар­ча шаҳар ва қишлоқларида бир-биридан шинам, замона­вий типдаги маданий-маъри­фий, ижтимоий объектлар, ту­рар-жойлар барпо этилиб, юр­тимиз ҳуснига чирой қўшмоқда. Айниқса, Навоий давлат педа­гогика институти ва Навоий дав­лат кончилик институти­да­ги жўшқин фаолият, уларда ёш­­­ларимизга яратиб бери­лаёт­ган шарт-шароитлар ҳар қандай юксак таҳсинга лойиқ, десак тўғри бўлади. Бундай фахр ва ифтихорга йўғрилган фикрлар музей кўргазма зал­ла­рига ёзиб қўйилган. Янги "Мус­тақил Ўзбекистон: Обод ва озод Ватан" экспо­зи­ция­сини яратишда "Дўстлик бай­роғи" ва "Знамя дружбы" га­зе­­­та­лари таҳририяти давлат корхонасининг фотомухбир­лари Ж. Мирзаев ва С. Ас­ло­нов­­ларнинг фотосурат­ла­ридан фойдаланилган.

Ўтмиши қадим, келажаги нур­­­ли диёримиз — Навоийнинг мустақил Ватанимиз тараққиё­тига қўшаётган ҳиссаси бе­­­қиёс­дир.

Рамазон ЭГАМОВ,

вилоят тарихий-ўлкашунослик музейи директори,

O`zLiDePдан халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши депутати.

 

 

(15.09.2016 йил ҳолатига)

 

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА

Хитой Халқ Республикаси раҳбарининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Президент Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ташриф буюрдилар.

Хитой Халқ Республикаси Раиси ва Ўзбекистон Прези­денти Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари олдида нутқ сўзладилар. Ушбу ташрифни Тошкентдаги муҳим халқаро тадбир — Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг 15 йиллик юбилей саммити олдидан бўлиб ўтганлиги Ўзбекистон-Хитой муносабатларининг аҳамияти ва даражасидан, Ўзбекистон ва Хитой халқларининг ўзаро дўстона муноса­бат­лари янгича маъно касб этаётганидан далолат беради.

Хитой Халқ Республикаси бой тарихий цивилизация ва ноёб маданиятга эга бўлган, бугунги кунда мустаҳкам ва барқарор, жадал ривожланиб бораётган иқтисодиёти, улкан табиий ресурслари ҳамда асрлар давомида мустаҳкамла­ниб, илмий маданий салоҳияти билан нафақат минтақада, балки, дунёда энг қудратли мамлакатлардан бирига айланган қўшнимиздир. Ўзбекистон-Хитой муносабатлари­ни ўзаро ишонч, ҳурмат ва муштарак манфаатли муноса­батларнинг ёрқин намунаси сифатида кўрсатиш мумкин.

Буюк Ипак йўлинининг ажралмас таркиби бўлган мам­лакатларимиз ўртасидаги анъанавий ҳамкорлик муноса­батлари 2 минг йилдан ортиқ тарихга эга. Бу даврда яхши қўшничилик руҳи, тенглик ва ўзаро манфаатли муносабат­ларимиз мунтазам ривожланиб борганлигининг гувоҳи бўламиз.

Икки томонлама муносабатларимизда ўзаро манфаатлар­ни ҳурмат қилиш принципи, ҳеч шубҳасиз, минтақада тинч­лик ва барқарор иқтисодий ривожланишнинг кучли омилла­ридан бири бўлиб хизмат қилмоқда. Йилдан-йилга нуфузи ортиб бораётган Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти фикри­мизнинг исботидир.

Президентимиз Ислом Каримов томонидан: "Тарақ­қиётнинг асосий шарти бу, тинчликдир. Тинчлик бўлма­ган жойда ривожланиш бўлмайди" деган фикр доимо таъкидлаб келинади. Бутун дунёни ташвишга солаётган ушбу муҳим масалада давлатларимизнинг ҳамфикр экан­лигининг ўзиёқ узоқ келажакка йўналтирилган ҳамкор­лигимизнинг пойдевори бўлиб хизмат қилади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида фаол алоқаларимиз долзарб бўлган минтақавий ва халқаро масалаларда ҳамфикрлигимизни таъминламоқда. Ўзбекистон Хитой билан тенг ҳуқуқли, ўзаро манфаатларга асосланган савдо-иқтисодий муносабатларга таянган стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугунги кунда ҳамкорликда фаолият кўрсатаётган корхона­ларимиз сони 600 тадан ошди. Мамлакатларимиз ўртаси­даги савдо айланмаси охирги 7 йилда 4,5 баробарга ортиб 4,1 млрд. долларга етди. Босқичма-босқич ривож­ланиб бораётган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий ва "Жиззах" махсус индустриал зоналари келажакда мамла­кат­ларимиз орасидаги замонавий технология­ларга таянган иқтисодий-инвестициявий муно­сабатларни янада ривож­лантиришнинг қулай имконияти сифатида баҳоланиши мумкин.

Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида амалга оши­рилаётган йирик лойиҳалардан бири сифатида ўз­бек халқининг асрий орзуси — Қамчиқ до­во­ни­дан темир йўли ўтказилганлигини кўрсатиш мум­кин. Ўзбекистоннинг "Ўзбекистон темир йўл­­­лари" ва Хитойнинг "China Railway Tunnel Group" компаниялари томонидан ҳамкорликда қу­­­риб битказилган Ангрен-Поп темир йўлидаги 19 километрлик туннел ноёблиги бўйича ер юзи­­­­даги 3 мингдан ортиқ ўхшаш лойиҳалар ичи­да 8-ўринни эгаллайди. Ўзбекистон Респуб­ли­каси Президентининг шахсий ташаббуси ва раҳ­­барлигида ишга туширилган бу транспорт ту­зилмаси нафақат Ўзбекистон вилоятларини, мин­­­тақадаги мамлакатларни, балки Fарб ва Шарқ­­­ни ҳамкорлик ришталари билан мустаҳ­кам боғловчи муҳим транспорт тармоғи бўлиб хиз­­­мат қилади.

Ўзаро ҳамкорликнинг муҳим жи­ҳатлари ҳақида гап борганда, Буюк Ипак  йўли иқ­тисодий юк­са­лишини биргаликда шакллан­ти­­риш зарурли­ги­га эътибор қаратилди. Хусусан, энергетика, но­хомашё, маданият, таълим, ту­ризм, архео­ло­гия соҳасидаги ҳамкорлик­лар­ни яна­да мус­таҳ­камлаш, икки мамлакат ўртаси­да­ги савдо-иқ­тисодий алоқалар учун янада қулай шароитлар яратишга қаратилган лойиҳаларни иш­лаб чиқиш масаласи ҳар икки томон учун ҳам муҳим аҳа­мият­га эга. Шунингдек, Марказий Осиё-Хитой газ қувурининг тўртта тармоғи ҳам мамлакати­миз орқали ўтиши ёқилғи-энерге­ти­ка соҳа­си­даги улкан салоҳият ва ўзаро ман­фаат­­дор­ликдан далолат беради. Хитой миллий нефт-газ корпорацияси мамлакатимиздаги уг­ле­водород конларини қидириш ва қазиш иш­ла­рида фаол иш­тирок этмоқда. Муборак газ-кимё мажмуа­сида табиий газни чуқур қайта иш­лаш бўйича ҳам­корликда иш олиб  борилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси раҳбарининг мам­ла­катимизга ташрифи доирасида Президен­ти­миз Ислом Каримов ва Си Цзиньпиннинг пала­тамизга ташрифи катта, унутилмас тарихий во­қеалардан бири бўлди. Парламент тарихида би­ринчи марта Хитой Халқ Республикаси раҳбари нутқ сўзлади. Ўзбекистонда Президентимиз раҳ­­­барлигида олиб борилаётган ислоҳотларга жуда юксак баҳо берар экан, "Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятига ҳурматим баланд. Пре­­зидент Ислом Каримов раҳбарлигида Ўз­бе­кистон барқарор сиёсий ва изчил иқтисодий тараққиётга эришмоқда, халқаро ҳамжамият­да­ги обрў-эътибори ортмоқда", деди. Юксак мар­­табали меҳмоннинг бу эътирофини фахр билан эшитдик. Дунёдаги энг иқтисодий сало­ҳия­­ти қуд­ратли давлат бугун Ўзбекистонга ана шун­дай юксак баҳони бермоқда.

Учрашувда муҳтарам Президентимизнинг сўз­лари айниқса катта таассурот қолдирди.

Муҳтарам Юртбошимиз парламент фаолия­ти­га жуда катта эътибор қаратиб келмоқдалар. Ке­йинги 1,5 йил ичида 4 марта биз, депутатлар би­­­лан учрашдилар.

Ҳар гал учрашганларида ҳаммамизнинг ол­ди­мизда ўта муҳим ва долзарб масалалар тур­ган­лиги, депутатлар халқнинг ишончини оқлаш учун ас­тойдил ҳаракат қилиши лозимлигини қай­та-қайта таъкидлайдилар. Учрашувда айтилган, халқ­нинг сиздан умиди катта, сизга овоз берган халқ сиздан амалий ишларни кутади, деган сўз­лари ҳам биз, депутатларни ҳушёрликка чор­лади, шу юрт, шу азиз Ватанни обод этиш учун янада жонни фидо этиб ишлашга даъват этди.

Зеро, мустақилликнинг биринчи кунида "Ўз­бе­кистон — келажаги буюк давлат", дейилганда кимдир ишонган, кимдир ишонмаган эди. Чунки, у маҳаллар мамлакат оғир аҳволда, бир неча кун­­­га етадиган ғалла захираси қолганлигини ино­батга оладиган бўлсак, бу сўзларни айтиш учун Ўзбекистон келажагини кўра билиш керак эди. Биз бугун буюк Ўзбекистонни кўриб туриб­миз. Эришаётган бугунги муваффақиятлари­миз­га дунё мамлакатлари ҳавас ва ҳайрат би­лан қараяпти. Юртбошимиз йиғилишда: "Кеча биз Хитой эришган муваффақиятларга ҳа­вас қил­ган эдик. Чунки кеча Хитойда ўсиш суръ­атлари 10-12 фоиз бўлиб, бизни бу рақам ҳай­рат­га солган эди. Бугун биз ҳам бу соҳадаги ютуқ­­­ларимиз билан ғурурлана оламиз. Чунки, охирги 10 йил давомида мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 8 фоиздан ошиб келаяпти. Ўзбекистон иқтисодиётининг бар­қарор ўсиш суръатларини таъминлашга эриш­­­моқда. Биз бугун дунёдаги иқтисодиёти тез ривожланган 5 та мамлакатнинг биримиз.

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида парламентлар­аро алоқалар кўп йиллардан буён ижобий тен­ден­цияга эга. Келгусида эса, муҳтарам Юртбо­ши­миз таъкидлаганларидек, Ўзбекистон-Хитой ҳам­кор­лиги йўналишларини янада кенгай­ти­риш ва мус­­таҳ­камлаш масаласига Олий Маж­лис де­­пу­тат­лари ҳам алоҳида эътибор қа­ра­тиш­­лари лозим.

Ўйлаймизки, икки мамлакат етакчилари ўр­та­сида бўлиб ўтган бу сафарги музокаралар из­чил ривожланиб бораётган муносабатлар та­рихида муҳим босқич бўлибгина қолмай, мам­лакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг юк­са­лишига салмоқли туртки бўлиши, шубҳасиз.

Аҳад АҲМЕДОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси.

 

(15.09.2016 йил ҳолатига)

ХАЛҚПАРВАР, ОДИЛ СИЁСАТ ОДАМЛАРДА ИСТИҚЛОЛГА МУҲАББАТ УЙҒОТДИ

Биз бугун мустақил давлат ва жамият қуриш, халқимиз учун ҳеч кимдан кам бўлмаган фаровон ҳаёт барпо этиш йўлида тарихан қисқа даврни, бир неча ўн йиллар, балки асрларга тенг келадиган йўлни босиб ўтдик. Шу ўринда бир қадар мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейинги йилларда амалга оширилган ишлар, айниқса, халқ фаровонлиги, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар хусусида тўхталиш лозим.

Тарихга назар соладиган бўл­сак, 1989-1990 йиллар катта иқ­ти­содий қийинчиликлар даври эди. Экинзорларнинг бор-йўғи 8-10 фоизида буғдой етишти­ри­лар­ди, 0,8 фоизида — кар­тош­ка. Айни вақтнинг ўзида улкан майдонлар пахта учун аж­ра­тил­ганди. Бироқ шундай оғир ва­зият­да ҳам, Ислом Каримов­нинг қатъий саъй-ҳаракатлари нати­жасида 1989 йилнинг ав­густ ойи­да қишлоқда яшовчи ҳар бир оилани томорқа билан таъ­мин­лаш, уларга якка тар­тиб­да уй-жой қуриш учун барча шарт-ша­роитларни яратиб бе­риш ҳақи­даги қарор қабул қилин­ди. Унга кўра, 1989-1990 йилларда 1,5 миллион оиланинг томорқа хўжа­ликлари кенгай­тирилди, 700 минг оилага ер участкалари ажратил­ди. Бу чо­ра-тадбирлар ўша пайт­да кес­кин тус олган ижтимоий ва­зият­­ни юмшатиш имконини берди. Аҳолининг даромад ман­балари кўпайди, уй-жой масала­лари ўз ечимини топиб, банд­лик дара­жаси ўса бошлади.

Ўзбекистонда ижтимоий со­ҳа­га жамият эътиборини ку­чай­ти­риш, манзилли ижтимо­ий ҳимояни кафолатлаш дав­лат сиёсатининг асосий усту­вор йўналишларидан биридир. Мамлакатимизни тараққий этти­­ришнинг миллий модели асосини ташкил қиладиган беш тамойилнинг бири ҳам куч­ли ижтимоий сиёсат юритиш­дан иборат. Мазкур тамойил асосида мустақиллик йиллари­да мамлакатимизда беқиёс ишлар амалга оширилди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳақида гап кетар экан, мамлакатимизда бу бора­даги қонунчилик асосларини мустаҳ­кам­лашга алоҳида эъти­бор қа­ратилди. 1991 йилдаёқ "Ўзбекис­тон Республикасида ногирон­ларни ижтимоий ҳи­моя қилиш тўғрисида"ги Қонун қабул қи­лин­ди. Бундан ташқа­ри, "Фуқа­роларнинг давлат пенсия таъ­миноти тўғрисида", "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғриси­да", "Фуқаролар соғли­ғи­ни сақ­лаш тўғрисида"ги ва бошқа шу каби қонунлар, Пре­зидент фар­мон ва қарорлари, ҳукумат қа­рорлари ҳамда бош­қа нор­матив-ҳуқу­қий ҳуж­жатлар шу­лар жумласидандир.

Мазкур қонун ҳужжатлари­нинг ҳаётга из­чиллик билан тат­биқ этилиши, ҳар йили давла­ти­миз бюджетининг қарийб 60 фоизи ижтимоий соҳаларни молия­лаш­­тиришга сарфлана­ёт­гани ҳамда иж­тимоий соҳа­ни ривожлантириш, ижти­моий ислоҳотларнинг босқичма-бос­қич, тизимли равишда изчил олиб борилиши натижасида мам­лакатимизда ижтимоий бар­қарорлик сақланиб, одам­лар­нинг эр­танги кунга ишончи мустаҳкамланиб, бунёд­­корлик салоҳияти тобора ошиб бор­­моқда.

Маълумки, Олий Маж­лис Қо­нунчилик палатаси томо­ни­дан ҳар йили давлат бюдже­ти кўриб чиқилади. Унга кўра, жорий йилда ҳам ижти­моий соҳага Давлат бюджети жами ха­ражат­ларининг 59,1 фоизидан кўпроқ маб­лағ ажра­тилди. Жумладан, таълим-тар­бия со­­ҳасига 33,7 фоиз, соғлиқни сақ­лаш тизи­мига 14 фоиз йўналтирилади. Таъ­лим-тарбия соҳасини таъмин­лаш ва ривож­лан­тириш сарф-харажатлари ўт­ган йил­га қара­ганда 16,3 фоизга, соғ­лиқ­ни сақ­лаш тизимида 16 фоизга кўпаяди.

Ўзбекистонда мустақил­ликнинг би­ринчи кунларидан бошлаб жамиятнинг иж­тимоий табақалашув даражасини ка­май­тиришга алоҳида эътибор берилди. Юртимиздаги 10 фоиз таъминланган ва 10 фоиз етарлича таъминланмаган аҳоли даромадлари ўртасида­ги фарқ, яъни "де­­цил коэффи­циенти" деб ном олган кўр­саткич барқарор пасайиш тенденция­сига эга бўлиб, бу рақам 2010 йилдаги 8,5 фоиз ўрнига 2015 йилда 7,7 фоизни ташкил этди.

Даромадлар ўртасидаги фарқни ифо­да этадиган яна бир халқаро кўрсаткич - Жини индекси мамлакатимизда 2010 йилдаги 0,390 ўрнига 2015 йилда 0,280 ни ташкил этди ва бу натижа дунёнинг кўп­­лаб иқтисодий ривожланган ва ри­вожланаётган давлатларига қараганда анча пастдир.

Аҳоли даромадларининг ортиши на­ти­жасида ички истеъмол талаби кенгай­моқ­да. Чакана савдо айланмаси бир йил­да 15 фоиздан зиёд, пуллик хизмат­лар ҳажми эса 10,8 фоизга ўсди.

Айни пайтда Ўзбекистонда "Ислоҳот ислоҳот учун эмас, инсон учун" тамо­йи­лини ҳаётга татбиқ этиш давом этмоқда. Қишлоқларда болаларимиз учун мак­таб­лар, коллежлар ва лицейлар, замонавий даволаш муассасалари қад ростла­моқ­да. Шаҳар ва қишлоқлар чирой очмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳо­мийлигида мустақил ташкилотлар гуруҳи ва халқаро экспертлар иштирокида 2015 йилда 158 та давлатда "Дунёнинг энг бахт­­ли мамлакатлари" деган мавзуда тад­­қиқот ўтказилди. Ҳар қайси мам­ла­кат­­­нинг ўз фуқароларини бахтли ҳаёт билан таъминлаш қобилиятини ифода эта­диган ушбу индекс бўйича Ўзбекис­тон 44-ўринни эгаллади. Айтиш жоизки, юр­тимиз 2013 йилда бу рейтингда60-ўринда эди.

Мухтасар қилиб айтганда, мустақил та­раққиёт йилларида босиб ўтган, осон кеч­­маган йўлимизни, амалга оширган иш­ларимизни, эришган ютуқ ва марра­ла­ри­мизни сарҳисоб қилсак, 25 йил да­вомидаги ислоҳотлар ўзининг буюк на­тижасини бераётганига гувоҳ бўла­миз. Энг асосийси, бу каби халқпарварлик, иж­тимоий ҳимояга қаратилган одилона давлат сиёсати одамлар қалбида Мус­та­қилликка, Истиқлолга чексиз муҳаббат уйғотди ва уни асраб-авайлаш йўлида кучли шаҳд пайдо қилди.

Козим ТОЖИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лиси Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демок­ратик партияси фракцияси аъзоси,

Меҳ­нат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси.

 

 (15.09.2016 йил ҳолатига)

САМАРАЛИ ПЕРИНАТАЛ ХИЗМАТ

Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг жорий йил иш режасига асосан, Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси ва вилоят перинатал маркази фаолияти таҳлил қилинди.

Ўрганиш жараёнида аниқ­ла­нишича, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури бў­йича тегишли чора-тад­бир­лар режаси тасдиқ­лан­ган бўлиб, унинг ижроси юза­­­­­сидан бир қатор ижобий иш­лар қилинган. Жумладан, тиб­биёт бирлашмасида но­ги­рон, кам таъминланган оила­­­­ларга 10 турдаги дори-дар­мон, санитария-гигиена во­си­­талари берилган. Сил ка­­саллигининг юқори хавф гу­руҳидаги жами 5533 на­фар фу­қаро флюорографик тек­ширувлар билан қамраб олин­ган.

Шуни таъкидлаш жоиз­ки, марказ замонавий тиб­бий жи­ҳозлар билан таъ­минлан­ганлиги натижасида яшаб кетиш имконияти чек­ланган чақалоқларни сақлаб қо­лиш­­га эришилмоқда.

Ғ.Назаров

халқ депутатлари На­воий шаҳар Кенгаши депутати. 

(14.03.2016 йил ҳолатига)

Изчил ислоҳотлар юртимиз тараққиётига хизмат қилади

Юртимизда муҳтарам Президентимиз И. Каримов олиб бораётган оқилона сиёсат асосида қишлоқ хўжалигининг барча жабҳаларида юксак самараларга эришилмоқда.

Мустақилликка эришилган дастлабки йил­ларданоқ Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси", "Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қо­­нуни қабул қилиниб, хўжалик юритиш шак­ли сифатида фермер хўжаликлари қарор то­пи­ши учун муҳим ҳуқуқий асос яратилди.

Кармана тумани ҳокимлигининг маълу­мо­тига асосан, 2015 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, тумандаги 221 фермер хўжалигига ҳар бир йў­налиш бўйича 13103 гектар экин майдони би­­рик­тирилган бўлиб, ўтган йилда пахтачи­лик­­да 153 та фермер хўжалиги томонидан 6220 гектар пахта майдонларидан шартнома бўйича 17735 тонна (ўртача ҳосилдорлиги 40 центнер) пахта хомашёси йиғиб олинган.

Fалла етиштириш бўйича 156 та фермер хў­жалиги томонидан 7331 гектар ерда ғалла етиш­­тирилиб, режа-топшириқ 117,5 фоизга ба­жарилган, ўртача ҳосилдорлик 44 цент­нер­ни ташкил этди. Барча хўжаликлар томо­нидан 49015,0 тонна сабзавот маҳсулотлари, 8102 тон­на картошка, 7217 тонна полиз, 16015 тонна мева, 5021,0 тонна узум етиштирилиб, шу­нингдек, 16381 тонна гўшт маҳсулотлари, 57242 тонна сут маҳсулотлари ва  68 миллион 553 минг дона тухум аҳолига етказиб берилди. Бу кўрсаткичларга эришиш ўз-ўзидан бўл­гани йўқ, албатта, бунинг орқасида машақ­қат­­ли меҳнат ётибди.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳот­лар­ни чуқурлаштириш бўйича Республика ко­мис­сиясининг 2015 йил 21 октябрдаги йиғилиш қа­рори ижроси юзасидан фермер хўжалик­ла­рининг ер майдонларини мақбуллаштириш бў­йича туманда жами 30494 гектар ер май­донлари бўлиб, уларнинг 14264  гектари су­ғо­риладиган ва 13103  гектари экин май­дон­ла­­рини ташкил қилади. Мақбуллаштириш яку­нига кўра, туманда 43 та фермер хўжали­ги­нинг жами 4554 гектар майдони туман ҳо­ким­лиги захирасига қайтариб олиниб, 70-80 гек­тардан ортиқча ер майдони бўлган 27 та фермер хўжалигининг 2214 гектар ер май­донлари ва режани мунтазам бажармаган 16 на­фар фермер хўжалигидан 2340 гектар ер майдонлари туман захирасига қайта­ри­либ, майдонлари мақбуллашган фермер хў­жаликлари ҳисобига жами 59 лойиҳа ишлаб чиқилган. Уларга талабгор бўлган 177 нафар ном­зод ўртасида халқ депутатлари туман ҳам­да вилоят Кенгашларининг навбатдан таш­қари сессияларида тасдиқлангач, тендер тан­ловлари ўтказилиб, 59 нафар фермер хў­жа­лиги ташкил этилиб, уларга қишлоқ хў­жалиги маҳсулотлари етиштиришлари учун ер май­дон­лари узоқ муддатли шартнома асо­сида ажратиб берилди. Натижада янги таш­кил этил­ган фермер хўжаликлари ҳисобига 638 та янги иш ўрни яратилди. Ана шу иш­лар­нинг давоми сифатида яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Кармана тумани Кен­га­шининг навбатдан ташқари сессиясида де­путатлар томонидан туманни ижтимоий-иқтисодий ри­вож­лантириш учун муҳим бўлган масала — Фер­мер хўжаликлари томонидан қишлоқ хў­жалигида белгиланган агротехник тадбир­лар­нинг ташкил қилинганлиги ҳолати муҳокама этилди.

Сессияда туман Фермерлар кен­гашининг хулосаси ва туман ер участка­лари­ни эгалик қи­лишга, ижарага ва мулк қилиб бериш ма­салаларини кўриб чиқиш комис­сия­сининг "Ҳазора" қишлоқ фуқаролар йиғини ҳу­­­ду­­ди­даги "Деҳқонобод" фермер хўжали­гининг ерларини тўлиғинча туман захира ерлари ҳи­собига қайтариб олиш тўғриси­да­ги қарори қа­бул қилинди. Бундан ташқари, сессияда тумандаги "Узумзор ниҳоли", "Но­дир Ҳам­роев келажаги", "Хол Зариф", "Мурод бобо", "Равшан", "Янги Назар Мурот", "Кар­мана Илёс Нурмат" ва "White gold Navoiy" каби фер­­мер хўжаликлари ер майдонларида аг­ро­техник тадбирларни амалга оширишда хато, камчилик ва масъулият­сиз­ликка йўл қў­йиб, қолоқлар сафига кириб қол­ганлиги қайд этилди.

Депутатлар томонидан муҳокама этилган қо­лоқликка йўл қўяётган фермер хўжаликларида амалга ошириладиган муҳим агротехник тад­бирларни уюшқоқлик билан, ўз вақтида ва си­фатли ўтказилишини таъминлаш бўйича тад­бирлар белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фер­мерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони кўп тар­моқли фермер хўжаликларини ри­вожлан­ти­риш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қув­ват­лаш учун ҳуқуқий асос яратиб берди. Кўп тар­моқли жамоалар томонидан картошка, саб­завот, озуқа ва мойли экинлар етишти­риш, чорвачилик, паррандачилик, куркачи­лик, қуён­чилик, балиқчилик, асаларичилик, боғ­­дор­чи­лик, узумчилик, терини қайта иш­лаш ва бош­қалар амалга оширилади. Жорий йилда ана шу йўналишда 128 та лойиҳа татбиқ эти­либ, 21,4 миллиард сўм маблағ сарф­ла­ниши, 324 та янги иш ўрни ярати­ли­ши кўзда тутил­моқ­да.

Кўзланган мақсад ва режаларни амалга оши­­ришда нафақат фермерлар, балки ту­манда меҳнат қилаётган барча масъуллар ва фаол­ларнинг ҳамкорликдаги меҳнати асо­си­да эришилишига шубҳа йўқ.

А. ЖАЛИЛОВ,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши аграр, сув хўжалиги ва

экология масалалари доимий комиссияси раиси.

 

(01.03.2016 йил ҳолатига)

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатихалқимизнинг манфаатларини ифодалайди

Халқимизнинг ривожланган мустақил давлат қуришдек азалий орзуси ушалган ўтган асрнинг 90-йиллари бошлари ўзбек халқи тарихида янги саҳифа очилиши даври бўлди. Президентимиз нафақат мустақилликни таъминлаш, балки иқтисодиёти жар ёқасига келиб қолган мамлакатни бундай қалтис ҳолатдан талафотларсиз олиб чиқиш, собиқ иттифоқ тузумига асосланган бошқарув ўрнига илғор, самарадор бошқарув тизимини жорий этиш, эскича мафкура ва фикрлашдан бутунлай воз кечиш борасидаги, қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистон учун тараққиётнинг ўзига хос йўлини ишлаб чиқишдек жуда муҳим масалаларни ҳал эта олди.

Асосий Қонунимизда "Ўзбекистон­нинг ташқи сиёсати давлатларнинг су­верен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегара­лар­­нинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатлар­нинг ички ишларига аралашмаслик қои­­даларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади", деб бел­ги­лаб қўйилган.

Асосий Қонунимизнинг бу қоидала­ри­да ўзбек халқи тинчлик ва барқарор­лик­ни асраб-авайлаш, унинг қадрига етиш, пировардида халқимизнинг фа­ровонлиги, осойишта турмуш кечири­ши­ни таъминлаш ва барқарор ривож­ла­­нишга бўлган интилишлари ифода­си­ни кўриш мумкин.

Бугунги кунда Яқин Шарқ ва Африка дав­латларида содир бўлаётган  нотинч­лик ва қуролли тўқнашувлар бизни ал­батта огоҳликка ва ҳушёрликка чор­лаши табиий.

Президентимиз И. Каримов ўтган йил 23 январь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Мажлиси Қонун­чи­лик палатаси ва Сенатининг қўшма маж­лисида "Кўпчилик давлатлар қа­то­рида Ўзбекистонимизда ҳам айни мана шундай таҳликали вазиятнинг ол­дини олиш, остонамизга йўл қўймас­лик, юр­­ти­мизда бугун ҳукм сураётган тинч­лик ва барқарорлик, меҳр-муҳаб­бат­ни асраш, шу билан бирга, юз бе­риши мум­кин бўлган ҳар қандай хатар­ли бу­рилишларга тайёр бўлиш мақса­ди­да ўзимизнинг қатъий позициямиз ва сиё­сатимизни аниқ белгилаб ол­ган­миз", деб алоҳида таъкидлаб ўтган эди.

Дарҳақиқат, халқимиз манфаатлари­дан келиб чиқиб, 2012 йилда қабул қи­линган "Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсати концепциясини тас­диқ­­лаш тўғрисида"ги Конституциявий қонунда ҳам бизнинг хавфсизлигимиз билан боғлиқ бўлган принциплар бел­ги­лаб берилган.

Авваламбор, узоқ ва яқин қўшни дав­латлар билан  тил топишиб, улар билан тенг ҳуқуқли ҳамкор ва ҳамжиҳат яшаш, энг муҳими, ҳеч қандай ҳарбий блок­ларга қўшилмаслик, муқаддас юр­ти­миз тупроғида чет мамлакатларнинг ҳарбий базаларини жойлаштирмаслик ва ҳарбийларимизни ўзга мамлакат­лар ҳудудига киритмаслик прин­цип­лари шу­лар жумласидандир.

Чунки халқимиз уруш балосининг оғир оқибатларини яхши билади. Қо­ла­верса, иттифоқ даврида юртимиз ўғ­лонлари узоқни ўйламай юритилган сиё­­сат натижасида, Афғонистон ва бошқа жойларда ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиб, майиб ва мажруҳ бўлиб қайтганлигини, ўша ўлкаларда ҳалок бўл­­ганлигини ҳам халқимиз унут­май­ди.

"Уруш келган жойдан барака кета­ди", дейди доно халқимиз. Шу са­баб­ли, иқтисодий ва ижтимоий ривожла­ниш учун барча имкониятларга эга бўл­ган мамлакатларда, халқни, айниқса, ёш­­ларни ёлғон, ҳеч қандай диний ва  маъ­навий асосларга эга бўлмаган пуч фикр ва мақсадларга ишонтириш оқи­батида жамиятда зиддият юзага ке­ли­ши, ҳарбий тўқнашувлар содир бў­ли­ши билан у диёрда хонавайронлик, ўлим, очлик, ғам ва кулфат ин қўймоқда. Шу боис, ишонч билан айтиш мумкин­ки, республикамизда жорий этилган  пух­та ўйланган  ташқи сиёсат, давлати­миз ривожи ва фаровонлигини таъ­мин­­­лаган ҳолда халқимиз манфаатла­ри­ни ифодалайди ва уни ёқлайди.

Ушбу сиёсат натижасида мамлакати­мизда улуғ неъмат — тинчлик ҳукм су­риб, иқтисодий барқарорликнинг таъ­минланиши, ялпи ички маҳсулотнинг кейинги 10 йилда 8 фоиздан кам бўл­маётганлиги сабаб, Ватанимиз чет эл ин­весторлари учун ишончли ҳамкорга айланиб улгурди. 2015 йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўт­ка­зилган Халқаро инвестиция форуми­да дунёнинг ривожланган 33 та дав­латидан нуфузли фирма ва компания­ларнинг 560 нафардан зиёд вакили, шу­нингдек, етакчи халқаро молия инс­титутлари раҳбарлари иштирок этган­ли­ги, форум якуни бўйича умумий қий­мати 12 миллиард доллардан зиёд ин­вестиция битимлари имзоланганининг ўзигина юқоридаги фикрларимизни яқ­қол тасдиқлаб турибди.

Шундай экан, юртимизни, эриши­лаёт­ган ютуқларимизни асраб-авай­лаш, ислоҳотларимизни изчил давом эт­тириш, ёшларни динимиз ва маъна­виятимизга ёд бўлган мафкуралардан асраб, комил инсон қилиб тарбиялаш биз­нинг бурч ва вазифамизга айла­ни­ши лозим.

Ўткир ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.