вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларининг сони 7308 тани ташкил қилди.
2017 йил январь-мартда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 27,9 фоизи (2016 йил январь-мартда 27,0 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.
2017 йилнинг январь-мартида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:
- 246,1 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди (жами иқтисодиётда банд бўлганларнинг 59,4 фоизи), шу жумладан банд бўлганларнинг 197,9 минг нафари якка тартибдаги тадбиркор, 48,2 минг нафари кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келди;
- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 648.2 млрд. сўмни (жами саноат ишлаб чиқаришининг 21,7 фоизи) ёки 2016 йилнинг январь-мартига нисбатан 111.0 фоизни ташкил қилди;
- 291,2 млрд. сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликларининг ишлаб чиқарилган (кўрсатилган хизматлар) ташкил қилиб, ўсиш суръати 7,1 фоизни (қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари ялпи маҳсулотининг 95,1 фоизи) ташкил қилди.
- 117,6 млрд. сўмлик инвестициялар (умумий инвестициялар ҳажмининг 24,3 фоизи) ўзлаштирилди ва 2016 йилнинг январь-мартига нисбатан 32,4 фоизга ўсди;
- 231,5 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 81,9 фоизи) бажарилди ва 2016 йилнинг январь-мартига нисбатан 18,4 фоизга кўпайди;
- автомобил транспорти юк айланмасининг 8,2 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 45,9 фоизи), йўловчи айланмасининг эса 10,1 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 73,6 фоизи) кўпайиши таъминланди;
- чакана товар айланмаси умумий ҳажмининг 92,8 фоизи ёки 745,0 млрд. сўми (ўсиш 12,3 фоиз) хизматлар умумий ҳажмининг 66,7 фоизи ёки 438,6 млрд. сўмни (ўсиш 11,4 фоиз) шакллантирилди;
- 21,1 млн. АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг 25,4 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) экспорт қилинди, 7,0 млн. АҚШ доллари (умумий импорт ҳажмининг 8,2 фоизи) миқдорида маҳсулотлар (товар ва хизматлар) импорт қилинди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот ва иқтисодиёт тармоқлари маҳсулоти (ишлар, хизматлар) умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик (бизнес) улушининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади:
умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида
Кўчириб олиш:
Формати: .pdf Ҳажми: 144 kb |
Формати: .doc Ҳажми: 151 kb |
Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а