Ҳокимликнинг ахборот хизмати
Ахборот хизматининг вазифалари:
Вилоят ҳокимлигининг ахборот соҳасидаги сиёсатини амалга ошириш, оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик ишларини олиб бориш, вилоят ҳокимлиги расмий веб-сайтига ҳудуд ҳаётига оид муҳим ва долзарб янгиликларни тайёрлаб бериш, вилоят ҳокимлиги фаолияти ва амалга оширилаётган ишлар кўламини матбуотда кенг ёритишни ташкил этиш, матбуот анжуманлари, бринфинглар, очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ташкил этиш ва бошқа функциялар. Вилоят ҳокимлигининг (navoi.uz) расмий веб-сайтига маълумотлар жамлаш, киритиш ва янгилаш учун маъсул.
РАУБАЕВА ШОҲИРА ҲАМРАЕВНА
Навоий вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, матбуот-котиби
5.10.1967 йил, Навоий вилояти, Кармана туманида туғилган.
Телефон: 79-229-62-18
Электрон почта: raufboeva@mail. ru
НАВРУЗОВА ДИЛКУШО САИДЖОНОВНА
Ахборот хизмати оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан алоқалар веб-ресурслар ва ижтимоий тармоқлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси
Телефон: 79-223-21-00
Электрон почта: dilkusho@umail.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ МУСТАҚИЛЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИ АХБОРОТ ХИЗМАТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мамлакатимизда сўз эркинлигини таъминлаш, ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасини бошқариш тизимини қайта ташкил қилиш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожланишнинг муаммоли масалаларини ҳал этишда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича сезиларли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, соҳадаги ҳозирги ҳолат таҳлили медиа маконда юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтарилмаётганини кўрсатиб, мамлакатда амалга оширилаётган улкан миқёсдаги ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш бўйича жамият эҳтиёжлари ахборот соҳасидаги ишларни сезиларли даражада оширишни, давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишни тақозо этмоқда.
Оммавий ахборот воситаларининг фаолияти учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш, давлат ва жамият ўртасида сифатли мулоқотни йўлга қўйиш, аҳолига ислоҳотларнинг мақсади, вазифалари ва натижалари ҳақида тезкор, холис ва тўлиқ ахборот етказиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, уларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ва ахборот хизматлари фаолиятининг самарадорлигини тубдан яхшилаш мақсадида:
1. 2019 йил 1 октябрдан эътиборан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ болалар адабиётлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун мўлжалланган маҳсулотлар чоп этишга ихтисослашган нашриётлар ноширлик фаолиятини амалга оширишга лицензия берганлик учун давлат божи тўлашдан озод қилинади..
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик ва аҳолини хабардор қилиш соҳасидаги фаолияти қониқарсиз деб топилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли
Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)