Вилоятнинг инвестицион салоҳияти

 

2023 йилда амалга оширилган ишлар таҳлили:

Инвестиция 2- чорак.pdf

инвестициялар.pdf

 

 DIQQAT TANLOV!

Invest in NAVOI

       

   

 Yuklab olish

 

Инвестиция 2022.pdf

Юртбошимиз томонидан хорижий инвесторларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ва уларга яратиб берилган қулай шарт-шароитлар натижасида 2021 йил якуни бўйича тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остида бўлмаган хорижий кредит маблағлари иштирокидаги жами 88 та лойиҳалар ҳисобига 173,2 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилди.

Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар қиймати 57,3 млн. долларни ва хорижий кредитлар 115,9 млн. долларни ташкил этиб, давлат инвестиция дастурида белгиланган режа 101 фоизга бажарилди.

Бундан ташқари, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тасдиқланган ҳудудий инвестиция дастурига кўра, 2021 йилда қиймати 2,6 трлн. сўмлик (иш ўринлари 8 388 та) 591 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш белгилаб олинган эди.

Ҳақиқатда эса, амалга оширилган ишлар натижасида қиймати 3,8 трлн. сўмлик 1 200 та ҳудудий лойиҳалар ишга туширилиб, 8 655 та янги иш ўринлари яратилди.

Ҳудудий инвестиция дастури доирасида ишга тушган лойиҳаларни соҳалар кесимида қарайдиган бўлсак:

саноат соҳасида 2,0 трлн. сўмлик 229 та лойиҳа ишга туширилиб 4 867 та иш ўринлари;

хизматлар соҳасида 856,4 млрд. сўмлик 439 та лойиҳа ишга туширилиб 1 992 та иш ўринлари;

қишлоқ хўжалигида 863,7 млрд. сўмлик 532 та лойиҳа ишга туширилиб 1 796 та иш ўринлари яратилди.

Жумладан, Кармана туманида қиймати 587,9 млрд. сўм ҳамда яратиладиган иш ўринлари 300 нафарни ташкил этадиган “Gazgan Marble Group” МЧЖ томонидан Мармар тошлардан қоплама учун компазит материаллар ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Хатирчи туманидаги қиймати 318,3 млрд. сўм ҳамда яратиладиган иш ўринлари сони 1000 нафарни ташкил этадиган “Xatirchi Textile” МЧЖнинг Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаси ва бошқа бир нечта шулар каби йирик ҳамда стратегик аҳамиятга эга бўлган инвестиция лойиҳаларини ишга туширилишига эришилди.

Бугунги кунда, ташқи савдо йўналишида, хусусан импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, 2021 йил давомида 152 та корхоналар томонидан 28 та мамлакатга 283 турдаги 181,2 млн. долларлик маҳсулотлар шундан, 163,9 млн. долларлик саноат ва 17,3 млн. долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга чиқарилиб, режа белгиланган прогнозга нисбатан 26,2 млн. доллар ортиғи билан яъни, 117 фоизга бажарилди.

2021 йилда амалга оширилган экспорт хажми 2020 йил билан солиштирилганда 44,8 млн. долларга ортиғи билан бажарилиб, 133 фоизга ўсишга эришилди.

Бундан ташқари, экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаш мақсадида:

- 8 та экспортёр корхоналарга айланма маблағини шакллантириш учун 35,9 млрд. сўм миқдорида кредит ажратилди ва ушбу корхоналар томонидан 10,5 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди;

- 30 та экспортёр корхоналарга 32,8 млрд. сўм қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариб берилди;

– 7 та корхоналарга экспорт қилишда транспорт харажатларининг бир қисмини компенсация қилиш учун 1,3 млрд. сўмлик маблағ ажратилди;

– 4 та экспорт қилувчи ташкилотларга халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш бўйича 362,3 млн. сўмлик маблағ тўлаб берилди;

– 4 та корхонанинг халқаро кўргазма ва ярмаркалардаги иштироки учун 193,0 млн. сўмлик харажатлари қоплаб берилди;

- 62 та янги экспортёр корхоналар ташкил этилди ва улар томонидан 34,7 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди;

- 6 та янги (Австрия, АҚШ, Бразилия, Вьетнам, Нидерландия ва Саудия Арабистони) давлатларга экспорт амалга оширилиб, экспорт географияси 28 та давлатга етказилди.

Вилоятнинг ўсиш нуқталари, яъни драйверларини аниқлаб фаол инвестиция сиёсатини юритиш мақсадида 2022 йил учун ҳам аниқ мақсадга қаратилган режалар белгилаб олинди.

Жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва давлат кафолати остида бўлмаган хорижий кредит маблағлари иштирокидаги жами қиймати 447,1 млн. долларлик 38 та лойиҳалар доирасида 244,2 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши ва шундан қиймати 51,6 млн. долларлик 12 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 536 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 5,4 трлн. сўм бўлган жами 902 та, шундан, саноат йўналишида 241 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 432 та ва қишлоқ хўжалигида 229 та лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда жами 10 088 та иш ўринлари яратиш режалаштирилиб олинди.

Шу билан бирга, вилоятнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида 2022 йил учун 201,0 млн. долларлик шундан, 180,3 млн. долларлик саноат ҳамда 20,7 млн. долларлик мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқариш режалаштирилган.

2022 йил давомида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, вилоят иқтисодиётини янги босқичга олиб чиқиш, ўсиш нуқталарини белгилаш, рақобатдош саноат занжирларини яратишни назарда тутувчи янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш эвазига аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва иш ўринлари яратиш бўйича аниқ мақсад ва манзилли тадбирлар амалга оширилади.

Энг аввало, юртимизда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, янги Ўзбекистонни барпо этиш сари ташланаётган дадил қадамларимизнинг бардавом бўлишини таъминлаш энг асосий вазифамиз сифатида белгилаб олинди.

Жумладан, ёшлар ўртасида бандликни таъминлаш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилиб, Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида ёшларга инвестиция лойиҳаларини шакиллантиришда кўмаклашиш, "стартап” лойиҳаларига инвестицияларни жалб қилиш чоралари кўрилади.

Бундан ташқари, вилоятнинг салоҳиятидан, шу жумладан саноат ва инфратузилма салоҳиятидан янги инвестицион лойиҳаларни, вилоят экспорт салоҳиятини ошириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш бўйича тизимли ишлар олиб борилади.

 

АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ

юклаб олиш. 

 

Тўлиқ маълумот олиш учун

 

MASDAR, МТЎАР – манфаатдор томонлар билан ўзаро алоқалар режаси ва таклиф этилаётган бўлғуси консультациялар, экологик ва ижтимоий тадбирлар режаси ҳамда тирикчилик манбаларини тиклаш режаси бўйича маълумотлар

масдар 1.pdf

 

масдар 2.pdf

 

масдар 3.pdf