Тадбиркорлар қабули

 

NAVOIY SHAHRIDA FAOLIYAT YURITUVCHI TADBIRKORLAR VA TADBIRKORLIK QILISH ISTAGIDA BO'LGAN FUQAROLAR DIQQATIGA !!!

JORIY YILNING 5-OKTABR KUNI SOAT 17:00 DA NAVOIY SHAHAR HOKIMLIGI MAJLISLAR ZALIDA TADBIRKORLIK SUBYEKTLARI VA TADBIRKORLIK QILISH ISTAGIDA BO'LGAN FUQAROLAR UCHUN NAVBATDAGI SAYYOR QABUL O‘TKAZILADI.

Faoliyati davomida duch kelayotgan barcha muammolari, takliflari bor tadbirkorlarni hamda tadbirkorlik qilish istagida bo'lgan Navoiy shahar fuqarolarini ushbu sayyor qabulga taklif etamiz.

Murojaat uchun telefon raqamlar:
+99897228-00-09,
+99891085-41-41,
+99893006-11-91

https://t.me/navoiuz_official/63377

 

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Куз-қиш мавсумида Навоий вилоятида инвестиция ва экспорт йўналишида фаолият олиб бораётган барча тадбиркорларга доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиб бориш ва уларнинг муаммоларини тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида алоҳида “Инвестиция ва экспорт штаби” ташкил этилди.

Сизни қийнаётган муаммолар ва таклифлар бўйича доимий штабнинг "Ишонч телефон"лари 24/7 режимида хизматингизда.

79-223-72-75
79-223-72-79


 

Ҳурматли тадбиркорлар!

Тадбиркорликни қўллаб қувватлаш ва тадбиркорлик фаолиятига Давлат аралашувини имкон қадар чеклаш борасида сўнгги йилларда қатор ислоҳотлар амалга оширилаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Айнан хусусий тадбиркорликни Давлат томонидан қўллаб қувватлаш мақсадида ҳамда тадбиркорликни янада ривожлантириш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилган.  Бундан ташқари айнан шу йўналишда Савдо саноат палатаси ва бир неча жамғарма ва агентликлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бирга айнан шу йўналишларда келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили соҳада айрим тадбиркорларнинг индивидуал муаммоларидан ташқари ҳали ҳам ўз ечимини топмаган тизимли масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Хусусан, тадбиркорлар фаолиятини Давлат органлари томонидан назорат қилишдаги муаммолар, солиқ тизимидаги қўшилган қиймат солиғини амалиётга жорий этишда юзага келаётган тушунмовчиликлар, банк кредитларини узайтириш ва мижозларга индивидуал ёндашув тизимининг йўқлиги, ер майдонлари ажратиш ва коммуникация тармоғига уланишдаги муаммолар шулар жумласидандир.

Ҳеч кимга сир эмас, айрим муаммолар шахсан Давлат раҳбари томонидан кўтарилиб назоратга олингандан сўнггина ўз ечимини топмоқда.

Тадбиркорларнинг иқтисодиёт ва жамиятда тутган ўрни, уларга бўлган эътибор натижаси ўлароқ яқин кунларда 20 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирда тадбиркорлар олдидаги долзарб муаммолар ва уларнинг ечимлари, Республикада бизнес муҳитини янада яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Шу муносабат билан Бизнес омбудсман, Махаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Савдо саноат палатаси ва уларнинг ҳудудий бўлинмаларида 11-00 қисқа рақам ҳамда шу ташкилотларнинг интернет тармоқлари орқали тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз таклифларингизни етказишингиз мумкин.

Ҳеч бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмасдан индивидуал ёки умумлашган тарзда очиқ мулоқотга киритилиши режалаштирилган.

 

Тадбиркорлар қабули.pdf