Авезов Эркин Истамович

Навоий вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Телефон: 229-62-39,  факс: 229-62-26.

Электрон почта манзили: 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар заҳирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади.

Кадрлар заҳирасининг сифати учун шахсан жавоб беради.

Заҳирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемалари тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади.

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.

Гуруҳга келган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

Гуруҳнинг барча мутахассисларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимлиги иш режаси лойиҳаларини тайёрлашга амалий ёрдам кўрсатади.

Вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг олиб бораётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўѓрисида  ахборот беради ва таклифлар киритади.

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади.

Вилоят ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони Ташкилий-кадрлар ишлари бўйича давлат маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради. 

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади.

Ўз ваколати доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, вилоят бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлашда барча чора-тадбирларнинг ижроси назоратини олиб боради.