Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда Экология ва атроф-муҳитини муҳофаза қилиш бошқармаси ташаббуси билан Ўзбекистон журналистлар уюшмаси вилояти бўлими ва Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ОАВ вакиллари учун пресс- тур бўлиб ўтмоқда.

Бугунги кунда металлургия, кимё ва машинасозлик саноати ривожланган Навоий шаҳрида бир мунча экологик муаммоларнинг мавжудлиги сир эмас.

Статистик маълумотларга кўра, 2021 йилда вилоят ҳудудида атмосферага 91 минг 258 тонна ҳар хил турдаги газ ва чанг чиқарилган. Уларнинг 51 минг тоннаси саноат корхоналари ва 40 тоннадан зиёдроғи автотранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади.

Айни пайтда бу борадаги муаммо ва камчиликлар ҳамда соҳадаги ютуқлар "Навоий" эркин иқтисодий зонаси дирекциясида соҳа ходимлари ва журналистлар билан учрашувда муҳокама қилинмоқда.

Кўрилганлар сони: 1310