Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Томди ва Учқудуқ туманларига ташрифидан сўнг Зарафшон шаҳри аҳолиси билан ҳам учрашди.

Шаҳардаги "Баркамол авлод" ижодиёт марказида ташкил этилган сайёр қабулда 23 нафар фуқаронинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Кўпдан бери тадбиркорлик қилиш истагида юрган Н.Маннонованинг болаларни соғломлаштириш маркази фаолиятини бошлаши учун жой масаласи муаммо бўлиб турганди. Мурожаатидан сўнг фуқарога бўш бино ажратиладиган бўлди.

Ҳар бир масала диққат билан тингланиб, аксарият муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Ташкилот раҳбарларига муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кўриб чиқиш учун қўшимча вақт талаб этувчи мурожаатлар вилоят раҳбари томонидан шахсан назоратга олинди.

Кўрилганлар сони: 1494