Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Маълумки, ҳар йили янги йил арафасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда “Президент арчаси” байрам тадбири тантанали равишда ташкил этилади.

29 декабрь куни шундай байрам шодиёналари Зарафшон шаҳридаги “Олтин водий” маданият марказида бўлиб ўтди.

Байрам тадбирига Зарафшон шаҳар ва Томди туманидан 48 нафар оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари, кам таъминланган оила фарзандлари таклиф этилди.

Байрамда Навоий вилояти ҳокими ўринбосари Саъдулла Мирзаев, Зарафшон шаҳри ҳокими Назирбек Рахманов, Томди тумани ҳокими Қайрат Алдаберганов янги йил байрами муносабати билан болажонларни табриклади.

Безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар давомида Президент совғалари болажонларга улашилди.

Кўрилганлар сони: 1023