Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят раҳбари Нормат Турсуновнинг Зарафшондаги яна бир бориб кўрган манзилларидан бири “Зарафшон ойна” корхонаси бўлди.

Марказий Осиёда ягона бўлган мазкур мега лойиҳага 250 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилган бўлиб, Германия, Франция ва Италия давлатларидан келтирилган сўнгги авлод ускуналари билан жиҳозланган. Экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхонанинг ишга тушиши натижасида кўплаб ишсиз фуқаролар бандлиги таъминланди.

Вилоят раҳбари ташриф давомида корхона раҳбари ва ходимлари билан учрашди. Келгусида мазкур лойиҳа билан бир қаторда янгидан янги истиқболли режалар белгиланди. Шунингдек, корхона фаолияти юзасидан мурожаат ва таклифлар ўрганилди.

Кўрилганлар сони: 531