Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аввал хабар берганимиздек, шахмат бўйича соврин жамғармаси 880 миллион сўм бўлган "Ёшлар ишлари агентлиги кубоги" турнирининг финал босқичи Қизилтепа туманидаги Тўдакўл мажмуасида бўлиб ўтади.

Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов бир қатор масъуллар иштирокида турнир ўтказиладиган масканлар – "Мироншоҳ чорбоғи" фермер хўжалиги томонидан барпо этилаётган замонавий дам олиш маскани ва "Silk Road Family Resort" сайёҳлик мажмуасида бўлиб, тайёргарлик жараёнларини ўрганди ва турнирни юқори савияда ўтказиш учун барча зарурий ишларни амалга ошириш бўйича топшириқ ва тавсияларини берди.
Шунингдек, Қизилтепага ташрифи жараёнида Н. Турсунов “Маликобод” маҳалласида қад ростлаётган "Янги Ўзбекистон" массивидаги қурилиш ишлари ҳамда "Коворкинг" марказида Қизилтепада хорижий мамлакатлар компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан танишди.

Кўрилганлар сони: 1560