Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят ҳокими в. б. Нормат Турсунов Нурота туманидаги “Сентоб” МФЙда бўлиб, “Обод маҳалла” доирасида амалга ошириладиган бунёдкорлик-қурилиш ишлари билан танишди.
Маҳалла биносининг кириш қисмини ободонлаштириш ишлари, мактаб, боғча, кутубхона каби ижтимоий объектлар фаолиятини ўрганди.
Вилоят раҳбари бу ерда туризм йўналишида амалга оширилган ишларни ҳам кўздан кечириб, масъулларга туризм зоналарида спортчиларнинг дала машғулотларини ўтказиш, туризм нуқталарига олиб борувчи 12 км. пиёдалар йўлагини қуриш ҳамда “Фозилман” кўли қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, таклиф киритиш бўйича топшириқ берди.
Ташриф давомида сайёр қабул ўтказилиб, аҳолининг муаммо ва таклифлари ҳам ўрганилди. Маҳалла ҳудудида иккита болалар майдончаси қуриш, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни маҳалла аҳолиси учун концерт дастури ташкил қилиш ва бу каби тадбирларни тизимли асосда ўтказиб борилиши таъкидланди.


Кўрилганлар сони: 1720