Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Ғозғон шаҳридаги саноат корхоналарининг иш ва қурилиш жараёнлари билан танишди.
Дастлабки манзил айни дамда қурилиш ва ускуналарини созлаш жараёнидаги «Gazgan Grand Granite» корхонаси бўлди.
Мазкур лойиҳа қиймати 4 млрд. 377 млн. сўмни ташкил этиб, барча ускуналар Хитой халқ республикасидан олиб келинган. Яратиладиган янги иш ўринлари сони эса 20 тани ташкил этади.
Шу билан бирга вилоят раҳбари шаҳарда фаолият юритиб келаётган "Тош ўймакорлиги" мактаби вакиллари билан суҳбатлашиб, улар томонидан қўл меҳнати билан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди.

Кўрилганлар сони: 1619