Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов бугун Нурота туманининг олис "Орасой" ва"Шомурод чорбоғ" маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли ҳаёти ва мавжуд муаммолар билан танишди.
Хусусан, вилоят раҳбари ичимлик суви, газ ва электр энергияси таъминоти, одамларнинг кайфияти билан қизиқди.
Қишлоқ аҳли билан самимий суҳбат қуриб, давлатимиз раҳбари томонидан яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, ҳудуддаги 17-умумтаълим мактабида бўлиб, ўқитувчи ва ўқувчиларга яратилган шароитларни ўрганди.
Ташриф давомида таълим сифатини янада яхшилаш, дарсликлар ва бадиий адабиётлар фондини ошириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Кўрилганлар сони: 1701