Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор туманига бугунги ташрифини туман тиббиёт бирлашмасидан бошлади.

Муассасада яратилган шароитлар, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати билан танишар экан, ҳудуддаги эски поликлиника биносини реабилитация бўлимига айлантириш борасида ўз фикрларини билдирди ва туман ва вилоят тиббиёт бошқармаси мутасаддиларига бу борада ишлаш бўйича аниқ таклиф киритиш вазифасини топширди.

Тиббиёт бирлашмаси ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва таъмирлаш ишлари қониқарли эмаслигини алоҳида таъкидлаб, қисқа муддатда мавжуд камчиликларни тартараф этиш юзасидан топшириқ берди.

Шунингдек, вилоят раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан ўтказилган очиқ мулоқотида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ушбу йўналишда Навбаҳор тажрибаси бўйича амалга ошириладиган ишлар юзасидан тумандаги "Мирзо Улуғбек" маҳалласида жойлашган 10-сонли ва "Янги куч" маҳалласидаги 11-сонли оилавий поликлиникалар ҳамда "Қизилтепа" МФЙдаги "Наврўз" оилавий шифокорлик пунктлари фаолиятлари билан танишиб, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш бўйича яратилган шароитлар билан танишди.

Ташриф доирасида Н. Турсунов 9-сонли "Навбаҳор" давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, болажонлар билан дилдан суҳбатлашди.

Шунингдек, аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг мурожаат ва тавсиларини тинглади. Мавжуд муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлаш, шунингдек, муассасаларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича вилоят ва туман мутасаддиларига топшириқлар берди.

Вилоят раҳбарининг ҳудудлардаги ижтимоий объектларнинг ҳолати ва уларда аҳоли учун яратилган шароитларни ўрганиш бўйича жойларга амалга ошираётган ташрифлари давом этмоқда.

 

Кўрилганлар сони: 2457