05.04.2022 09:07:45

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Навбаҳор тумани "Янги йўл" маҳалласидаги ижтимоий соҳа объектлари, аҳоли хонадонларида бўлиб, ишсизликни камайтириш, қўшимча даромадларни оширишга қаратилган дастурлар самарадорлиги, ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Хусусан, маҳалла ҳудудида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия жараёнлар билан танишди. Мактаб раҳбарияти томонидан қўшимча бино қуриш бўйича берилган таклифни ўрганиб чиқилиши бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Шунингдек ҳудудидаги 12-сонли "Нафосат" давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлди. Ушбу мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш, болажонлар учун қулайликлар яратиш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашди.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а