Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Н.Турсунов ахборот технологиялари соҳасидаги истиқболли лойиҳалар ва ёш дастурчилар билан учрашди. Учрашувда энг асосий масала сифатида Навоий шаҳри марказида замон талабларига тўла жавоб берадиган IT Паркининг филиалини ташкил этиш ҳамда ёш дастурчиларни бир жойга жамлаш учун қулай шарт шароит яратиб бериш имкониятлари кўриб чиқилди.

 Шунингдек, учрашув давомида Навоий шаҳридаги Рақамли технологиялар ўқув маркази фаолияти ҳамда у ердаги ўқувчи ва ўқитувчилар билан суҳбатлашилди.

Учрашув давомида Навоий шаҳридаги дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи “SOFTEX” корхонасининг меҳнат жамоаси ва улар томонидан тақдим этилган IT стартап лойиҳалар билан танишди. Хусусан, ушбу корхонадаги 30 га яқин ёшлар томонидан тақдимотлар ўтказилди.

Учрашув сўнгида ёш дастурчилар томонидан ўзларининг қизиқишлари ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган лойиҳалари ҳақида тушунтиришлар берилди.

Кўрилганлар сони: 1399