Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Кармана туманининг “Арғун” маҳалласи тадбиркорлари билан учрашди ҳамда уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.
Вилоят раҳбари дастлаб қурилиши тугалланмаган савдо мажмуасида бўлиб, савдо дўконлари эгалари билан фикр алмашди. Тадбиркорлар томонидан ушбу савдо мажмуасининг фаолиятини қайта йўлга қўйиш бўйича бир қатор таклифлар берилди.
Н. Турсунов масъуллар ва тадбиркорлар кўмагида ушбу савдо мажмуасини ишга туширишга амалий ёрдам берилишини таъкидлади.
Шунингдек, вилоят раҳбари "Арғун" маҳалласидаги "Нурдиёр автостанцияси" фаолиятини ўрганди. Ўрганиш давомида автотураргоҳ раҳбари, такси ҳайдовчиларининг муаммо ва таклифлари тинглади ҳамда ушбу таклифлардан келиб чиққан ҳолда ушбу автотураргоҳ фаолиятини янада яхшилаш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Суратлар Кармана тумани ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

Кўрилганлар сони: 1443