Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Об-ҳавонинг совиб кетиши газ ва электр энергиясидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжни оширмоқда. Навоий вилоятида аҳолининг бу борадаги мурожаатлари доимий ўрганилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳри "Тинчлик" МФЙ ҳудудидаги ногиронлиги бўлган фуқаролар истиқомат қилувчи 1-сонли ётоқхонада бўлиб, аҳолининг ҳақли эътирозларини тинглади. Учрашувда иссиқлик тизими, ижтимоий кўмак, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш каби масалалар ўртага ташланди.
Ташриф давомида аҳолининг иситиш тизимидаги муаммоларни бугуннинг ўзида бартараф этишга киришиш бўйича тезкор чоралар белгиланди.
Шунингдек, вилоят раҳбари ётоқхонада мавжуд бошқа муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал қилиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар бериб, ишнинг натижасини шахсан нароратга олишини қайд этди.

Кўрилганлар сони: 1063