Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Марат Шамуратов журналист ва ОАВ вакилларига тизимда жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги долзарб вазифалар ҳақида ахборот берди.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда газета, телевидение ва веб-сайтлар вакиллари ҳамда бошқарма раҳбарияти ва айрим мактаблар директорлари қатнашди.
Қайд этиш жоизки, айни пайтда вилоят мактабларида 2427 нафар, 4646 нафар биринчи, 6292 нафар иккинчи ва 4418 нафар мутахассис малака тоифали ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари рейтингида республика бўйича Навоий шаҳри айни вақтда 2-ўрин, Зарафшон шаҳри 4-ўрин ва Учқудуқ тумани 5-ўринда турибди.

Кўрилганлар сони: 1376