Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсуновнинг ҳудуддаги ижтимоий объектлар, хусусан, таълим-тарбия ва маърифат муассасалари фаолиятини ўрганиш борасидаги ташрифлари давом этмоқда.
Бу галги манзил вилоят Болалар кутубхонаси бўлди. Ушбу масканда вилоят раҳбари кутубхона фонди, болалар адабиёти, электрон китоблар миқдори, кунлик китобхонлар қатнови билан қизиқди.
Китобхон болажонлар билан самимий қуриб, уларнинг қизиқишлари, орзулари ва қайси касб эгаси бўлиш ҳақидаги режаларини тинглади.
Ўз навбатида маънавият ва маърифат ўчоғи бўлган бинони таъмирлаш, кўчма кутубхона ташкил этиш учун муассасани “Дамас” автомашинаси билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берилди.

Кўрилганлар сони: 2336