Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Навоий давлат педагогика институтида бўлди.
Институтда таълим сифатини янада ошириш, ўқув жараёнларини замон талаблари асосида ташкил этиш, бўлажак педагогларнинг хорижий тилларни пухта ўзлаштириш, ахборот технологияларини мукаммал ўрганишлари учун зарур шароитлар яратиш – устувор мақсадлар саналади. Шундан келиб чиқиб, замонавий лойиҳалар асосида 950 ўринли институтнинг янги ўқув биноси реконструкция қилинмоқда.
Қурилиш ишлари билан танишиш мақсадида вазир ўринбосари мазкур бинони кўздан кечирди. С.Бузрукхонов ўқув биносини замонавий мебель жиҳозлари ва ўқув-моддий база билан таъминлаш, бу ерда талабалар замонавий билим олиши, профессор-ўқитувчиларнинг фаолият кўрсатиши учун қулай шароит яратиш лозимлиги бўйича институт раҳбариятига ўз тавсияларини берди.
Шунингдек, вазир ўринбосари институтда 2022-2023 йилларда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди.

Кўрилганлар сони: 1731