Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими в.б Нормат Турсунов Томди туманига ташриф буюрди.

Учрашувнинг кейинги манзили ҳудуддаги “Шарқ” ОФЙга қарашли “Роҳат” аҳоли пункти бўлиб,  "Обод қишлоқ" дастури доирасида белгиланган режалар ва амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганди.

Маълумот учун, ҳудуддаги ички йўлларнинг 3,53 километр узунликда цемент-бетон қопламали қурилиши ҳамда 3,4 километр узунликда шағаллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида маҳалла биноси ва оилавий шифокор пункти қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Шундан кейин масъуллар тумандаги “Обод қишлоқ” давлат дастурига биноан 3,2 млрд.сўмлик лойиҳа асосида 120 ўринли ўқув блоги қурилаётган 1-давлат ихтисослашган умумтаълим мактаби ҳамда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига 3,2 млрд. сўмга реконструкция қилинаётган 12-мактабдаги қурилишларни кўздан кечирди. Қурилиш ишларини назорат қилиш ва янги ўқув йилига топшириш, жараённи жадаллаштириш юзасидан тегишли раҳбарларга қатъий топшириқлар берилди.

Кўрилганлар сони: 1505