Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Томди туманида бўлиб, ҳудуд аҳолисининг муммоларини ўрганиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Вилоят марказидан қарийб 380 километр олисда жойлашган ушбу аҳоли яшаш пунктида ёшлар вакиллари, хотин-қизлар ҳамда ҳудуд аҳолиси билан учрашув ташкил этилди.

Учрашув чоғида фуқароларнинг ҳудуддаги футбол майдончасини таъмирлаш ҳамда овулдаги бозорни ишга тушириш, бандлик, моддий таъминот, тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги мурожаатлари тингланди.

Ҳар бир мурожаат вилоят раҳбари томонидан алоҳида назоратга олиниб, уларда кўтарилган масалаларни қисқа муддатда ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Шунингдек, А.Алимқулов ва А.Бекназаровларга вилоятдаги IT-марказга ўқиши учун харажатлари тўлиқ қоплаб бериладиган бўлди.

Кўрилганлар сони: 1542