Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун вилоятимизда биринчи бўлиб Қизилтепа туманида юқори технологик травматологик операция — эндопротезлаш амалга оширилди.

55 ёшли бемор О. Амонов бир неча йилдан буён "ревматоидли полиартрит" ташхиси билан даволаниб келаётган эди. Беморни сўнгги пайтларда иккала тизза бўғимидаги оғриқлари кўп безовта қилган, юришга қийналган.

Қарийб 50 миллион сўм маблағ талаб қилинадиган ушбу операция беморга бепул тарзда, Тошкент травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази травматологи Зинат Сапаев билан ҳамкорликда амалга оширилди. Ўнг тизза бўғимини эндопротезлаш операцияси мувафаққиятли амалга оширилди.

Кўрилганлар сони: 1609