Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий шаҳар “Ёшлик” уйингоҳида ташкил этилган йиғув ва саралаш пунктида фаолият олиб бораётган ходим томонидан ижтимоий тармоқларининг бирида эьтирози эълон қилинган эди.

Мурожаат бўйича Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмаси маьмурияти қуйидагиларни маьлум қилади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 4 августдаги 461 сонли қарорига асосан Навоий шаҳар “Ёшлик” уйингохида ташкил этилган 400 ўринли йиғув ва саралаш пунктида шаҳар аҳолисидан коронавирус инфекциясига гумон қилинган ўрта оғирликдаги беморлар даволаниши ташкил этилган.

Мазкур йиғув ва саралаш пунктига 6 нафар шифокор ва 14 нафар ўрта тиббиёт ходими ҳамда 9 нафар кичик тиббий ходимлар жалб қилинган.

Навоий вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг топшириғига асосан 7 нафар РШТЕИМНВфдан, 4 нафари вилоят эндокринология диспансеридан, 10 нафари вилоят юқумли касалликлари шифохонасидан, 6 нафари Навоий шаҳар тиббиёт бирлашма сидан, 1 нафари вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказидан ва 1 нафари вилоят тери-таносил касалликлари диспансеридан ушбу саралаш пунктга тиббий хизматга жалб қилинган.

Ушбу тиббиёт ходимларига “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун жамғарма”си томонидан қўшимча моддий рағбатлантириш пуллари тўлаб бериш режалаштирилган.

Биз уйлаймизки, ҳозирги иқтисодий қийинчилик даврида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматга жалб қилинган тиббиёт ходимлари ўз ватанига ва ҳалқига фидойи инсонлар деб ҳисоблаймиз ҳамда уларга бу маьсулиятли бурчларини бажаришда сабр ва бардош тилаймиз.

Ҳурматли тиббиёт ходимлари олиб борилган хизматларингиз юзасидан қўшимча рағбатлантириш пулларини тўлаш юзасидан ишлар олиб борилмоқда, тез кунлар ичида тўлаб берилади.

 

 

Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси

 

 

Кўрилганлар сони: 2618