Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ҳар-бир ҳудуддаги ташрифи давомида мактаб тизими билан боғлиқ муаммолар, ўқувчилар ва ўқитувчиларга яратилган шароитларни кўздан кечиради.

Бу гал ҳам Нурота туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабида бўлган вилоят раҳбари таълим масканидаги аксарият парталарнинг яроқсиз эканлиги, куз-қиш мавсумига етарлича ҳозирлик кўрилмаганини танқид қилди.

Нормат Турсунов мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган бу каби муаммо ва камчиликлар ўқувчиларнинг сифатли таълим-тарбия олишида салбий таъсир кўрсатишини таъкидлаб, тегишли масъулларга қатъий вазифалар белгилади.

Шунингдек, мактабда кўмирхона қуриш бўйича ўз таклифларини бериб, 60 та янги мактаб парталари етказилиши таъкидланди.

Вилоят раҳбарининг ҳудудларга ташрифи давом этади.

Кўрилганлар сони: 725