Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Молия вазирлигининг “Очиқ бюджет” ахборот порталида Навоий вилоятида учраётган камчиликлар ечимига маҳаллий бюжетдан пул ажратиш бўйича энг кўп овоз олган 75 та ташаббус ғолиб бўлди. Уларни амалга ошириш учун 43,6 млрд сўм сарфланади.

Ғолиб деб топилган ташаббусларнинг 40дан ортиғи ҳудуддаги таълим муассасаларини (мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва коллеж) таъмирлаш, жиҳозлаш, спорт майдончаси қуриш билан боғлиқ. Қолган таклифлар маҳаллаларда ички йўлларни таъмирлаш, тунги ёритиш чироқлари ўрнатиш, тиббиёт муассасаларига тиббий жиҳозлар олиш кабилардан иборат.

Маълумот учун айтиш жоизки, “Ташаббусли бюджет” жараёнининг иккинчи мавсумидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 1 трлн 62 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Ғолиб бўлган ташаббуслар: https://openbudget.uz/boards/6?region=6&stage=4&page=1 

Кўрилганлар сони: 1541