Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15-19 май кунлари Навоий давлат педагогика институтида "Таълимдаги ўқитиш методикалари бўйича Финляндия тажрибаси" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлиги, вилоят Халқ таълими бошқармаси, Абдулла Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти ва Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур семинарда Финляндия таълими бўйича билим бериш босқичининг 7 тамойили асосида ўқувлар ўтказилмоқда.
Шунингдек, хорижлик мутахассислар вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида ҳам бўлишди.

Маҳорат дарси давомида мутахассислар Финляндияда жорий қилинган халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш тизими бўйича ҳам маълумот беришди.

Семинар-тренингларда таълим тизими, унинг афзалликлари ва тарихи, дарсларда ўқувчи фаолиятини ошириш борасидаги янгича тизим бўйича маълумотлар алмашилди.

Кўрилганлар сони: 1731