Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Қизилтепа тумани марказида тумандаги тадбиркорлар ва ҳунармандларни бирлаштирган янги Коворкинг маркази фойдаланиша топширилди.

Очилиш маросимида туман ҳокими У. Файзиев сўзга чиқиб, барчани ушбу бинонинг фойдаланишга топширилгани билан табриклади ва йиғилганларни бинога таклиф қилди.

Коворкинг марказида тадбиркорлар ва ҳунармандлар жамланади. Шунингдек, бу ерда 18 нафар масъуллардан иборат “Лойиҳа гуруҳи”, 25 та йирик ва илғор тадбиркорлардан иборат “Тадбиркорлар кенгаши” фаолиятини юритади. Бинода тадбиркорлар билан учрашув зали, конференциялар ва музокаралар зали, кўргазмалар ташкил қилинган. Бу ерда бизнесга ўқитиш курслари ҳам йўлга қўйилиши режалаштирилган.

Шу ернинг ўзида туман ҳокими тадбиркорлар, ҳунармандлар ва маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар ҳақида суҳбатлашди.
Бинонинг очилиши муносабати билан ОАВ вакиллари учун бу ерда пресс-тур ҳам ташкил этилди.

Кўрилганлар сони: 1572