Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

7 апрель – Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан Навоий вилоятида турли спорт мусобақалари, акция ва лойиҳалар ташкил этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “5 та муҳим ташаббус” доирасида аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш мақсадида Навбаҳор туманида ҳам “Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам” акцияси бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Я.Душанов, туман ҳокими Л.Облақулов, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туман сектор раҳбарлари ва мутасаддилари иштирок этишди.
Акцияда кенг жамоатчилик – хотин-қизлар, нуронийлар ва ёшлар вакилларининг фаол қатнашгани аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалашаётганини намоён қилди.

Кўрилганлар сони: 2339