Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ғозғон шаҳридаги бир неча асрлик тарихга эга бўлган “Шоҳимардон” зиёратгоҳининг маънавий қиёфасини яхшилаш ва қайта реконструкция қилиш, ушбу мажмуада туризм салоҳиятини йўлга қўйиш мақсадида Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи ҳамда Ғозғон шаҳри ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари режалаштирилган ишлар хусусида муҳокамаларни амалга оширишди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан мажмуанинг ҳозирги ҳолати ўрганилиб, биринчи босқичда том қисми ҳамда ички фасад қисмини таъмирлаш ишларини тез орада бошлашга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Шоҳимардон зиёратгоҳи Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан реконструкция қилиниши шарт бўлган мажмуалардан бири деб топилган ва биринчилардан бўлиб таъмирланиладиган мажмуалар лойиҳасига киритилган.

Кўрилганлар сони: 1117