Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан 50 йил ва ундан зиёд вақт бирга турмуш кечириб, оила аталмиш қўрғонни муқаддас санаган, соф туйғулари турмуш машаққатларида тобланган ва бугунги кунда бирга умргузаронлик қилаётган бир гуруҳ нуроний отахон ва онахонлар учун «Қўша қариш саодати» маънавий-маърифий тадбири ташкил қилинди.

Тантанали тадбирда “Нуроний” жамғармаси бўлим бошлиғи Н.Мусаева, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Набиев, вилоят ҳокими ўринбосари М.Мамадиярова, вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ф.Қувондиқов, маҳалла фаоллари ва ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Кексалик гаштини сураётган ва узоқ вақт биргаликда умргузаронлик қилиб келаётган нуронийларимизга ҳамда маҳалла фаолларига вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб -қувватлаш бошқармаси ва вилоят “Нуроний” жамғармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 1196