Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Сессиянинг кейинги масалалари вилоятда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш мақсадли кўрсаткичлари натижалари тўғрисида вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Э.Авезов ҳамда Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2022 йил биринчи ярим йиллик ижроси тўғрисида вилоят Молия бош бошқармаси бошлиғи Д.Очиловнинг ҳисоботлари тингланди.

Маърузада айтилишича, ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 1 770 нафар (шундан аёллар 1 210 нафар, ёшлар 707 нафар) фуқаролар ишсиз деб эътироф этилиб, бандлик хизмати кўрсатиш имкони бўлмаган фуқароларга ишсизлик нафақалари тайинланган.

Шунингдек, маърузачи Д.Очилов томонидан 2022 йил биринчи ярим йиллик ҳудудий даромадлар прогноз режаси 720,6 млрд. сўм белгиланган бўлиб, бюджетга 779,5 млрд.сўм ундирилгани, прогноз 108 фоизга ёки 58,9 млрд.сўмга ортиқча бажарилгани таъкидланди.

Кўрилганлар сони: 1528