Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 17 май куни халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Вилоят, шаҳар ва туманлари билан видеоконфренцалоқа кўринишида бўлиб ўтган сессия ишида ҳудуддан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, депутатлар, вилоят корхона ва ташкилот раҳбарлари, доимий комиссиялар ва сиёсий партиялар вилоят кенгашлари аъзолари иштирок этди. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзоси Қобул Турсунов ҳамда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ҳам қатнашди. Сессия иши интернетнинг YouTube канали орқали онлайн тарзда эфирга узатиб борилди.

Сессияда вилоят ҳокими ўринбосарларининг 2022 йил I, II, III, IV-чораклари учун мақсадли вазифаларга эришиш кўрсаткичлари тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 апрелдаги “2022-2026 йилларда Навоий вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 217-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирлар ҳамда лойиҳаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган “Ҳаракатлар режаси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар депутатлар томонидан кўриб чиқилди.

Шунингдек, вилоятда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш учун “Саховат ва кўмак” жамғармасидан маблағ ажратиш, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатини депутатлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўрни бўшаб қолган сайлов округига сайлов ўтказиш тўғрисидаги масалалар ҳам ўрин олди.

Кун тартибидаги масалалар муҳокамаси жараёнида билдирилган фикр ва мулоҳазалар инобатга олинган ҳолда, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кўрилганлар сони: 1417