Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти адлия бошқармаси ташаббуси билан “Ҳуқуқий ахборот кунлари” лойиҳаси доирасида “Ҳуқуқий акция”га ўтказилиб, соҳа вакиллари Нурота туманининг олис “Cентоб” қишлоғи аҳолиси хизматида бўлди.
Тадбир дастлаб пресстур билан бошланиб, ОАВ вакиллари Нурота тумани адлия бўлими давлат хизматлари ва юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти билан яқиндан танишишди.
Акция доирасида одамларнинг ФҲДЁ ва давлат хизматларига бўлган эҳтиёжи ўрганилди ва жойида хизмат кўрсатилди. Уй кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, никоҳ ва туғилганлик гувоҳномаларини олиш, электрон имзо ва бошқа турдаги давлат хизматларидан фойдаланиш орқали фуқароларининг узоғи яқин бўлди.
Акция давомида 3 нафар фуқаро тадбиркорлик субъекти очган бўлса, 5 нафар фуқаро ва тадбиркорга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди. Сайёр хизмат жараёнида жами 24 та давлат хизмати кўрсатилди. Эндиги ҳуқуқий акция вилоятнинг яна бир тоғли ҳудуди – "Ангидон"да ўтказилиши режалаштирилган.

Кўрилганлар сони: 1640