Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Кармана тумани ҳокимлиги биносининг катта мажлислар залида Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов иштирокида "Сектор раҳбари ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Кармана тумани сектор раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Тадбир аввалида вилоят раҳбари иштирокчиларни яқинлашиб келаётган "Ёшлар куни" байрами билан қутлади.
- Ҳар бирингиз жонажон Ватанимиз ва халқимизга сидқидилдан хизмат қилиш орзуси билан ёниб яшаётганингиз кўзингиздан ҳам сезилиб турибди, - деди Н. Турсунов. - Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида доимо қадрлаймиз.
Шунингдек, учрашув давомида ёшлар билан самимий мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди ҳамда барча масалалар ижобий ҳал этилиши таъкидланди.
Тадбирда "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилган мусобақа ва тадбирларда ғолибликни қўлга киритган 30 нафар йигит-қизга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 1773