Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Бугун Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов олис ҳудудларда яшовчи аҳолини учун яратилган шарт-шароитлар билан танишиш мақсадида Конимех туманининг вилоят марказидан 120 километр узоқликда жойлашган Сарижал овул фуқаролар йиғинига ташриф буюрди.
Дастлаб вилоят раҳбари “Конимех Сарижал Қосай” МЧЖга қарашли бўрдоқичилик комплексидаги шароитлар билан танишди. Бу ерда МЧЖга қарашли 25 та отарда 12 минг бошдан зиёд қўйларнинг қишлови, чўпонларнинг муносиб ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган.
Вилоят раҳбари чўпонлар билан суҳбатлашиб, уларнинг кайфиятлари, ишга бўлган муносабати билан қизиқди. Самимий суҳбат чоғида ҳудуддаги 180 нафарга яқин нуроний отахон ва онахонлар ҳамда отарлар чўпонлари ва ишчи ходимларини Бухоро вилоятига саёҳатини уюштириш таклифини билдирди.

Кўрилганлар сони: 1672