Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Шу кунларда юртимизда яна бир байрам руҳи кезмоқда. НКМК жамоаси ҳам Конституциямиз 30 йиллик байрамини кўтаринки кайфиятда қарши олмоқда.

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида жойлашган “НКМК тарихи” музейида муҳим сана ва бир гуруҳ соҳа илғорларига “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда, “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти, “Навоийуран” давлат корхонаси, “НКМК жамғармаси” давлат муассасасидан таклиф этилган вакиллар, ёшлар, хотин-қизлар, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

"Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Бошқаруви раиси-Бош директори Қ.Санақулов сўзга чиқиб, тизимда фаолият юритаётган 43 нафар раҳбар-ходим, турли соҳа вакиллари эсдалик нишонига лойиқ топилганини мамнуният билан таъкидлади.

Кўрилганлар сони: 1323