Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш Республикамиз Президенти томонидан тасдиқланган Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодий ўсишнинг энг муҳим омиллардан бири сифатида белгиланган.

Мазкур омиллар, талаб ва таклиф мутаносиблигини таъминлабгина қолмай иқтисодиётни ташқи боғлиқликдан халос этиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириши билан ҳам аҳамиятли. Шу боис  бозор муносабатларида иқтисодий барқарорлик ишлаб чиқарувчи қувватлар ўртасидаги алоқа ва рақобатбардошлилик тамойилларига таяниб,  у изчил равишда иқтисодиётимиз тараққиётининг устивор қирраларидан бирига айланиб бормоқда. Зеро,  маҳаллийлаштириш дастури билан уйғун кечаётган саноат корхоналари кооперацияси ички имкониятларни ишга солиш, тезкор янги технологияларни жорий қилиш орқали устивор тармоқларнинг халқаро ва минтақавий ҳамкорлик доирасида ҳар жиҳатдан ўз таъсир даражасини кучайтириш кафолати ҳамдир.

“Навоий машинасозлик заводи” ишлаб чиқариш бирлашмасида ташкил этилган Республика тармоқлараро кооперация саноат ярмаркаси айни мақсадлар ҳамда   “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 76-бандида белгиланган вазифалар ижросига қаратилган. .

Уч кунлик ярмаркада  мамлакатимизнинг 450 га яқин етакчи саноат корхоналаридан  вакиллар, тадбиркорлар, ҳамда  142 та корхона ўз ишлаб чиқараётган маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этмоқда.

Дастлабки кун  иштирокчилар Навоий вилоятидаги йирик саноат корхоналари – “Навоийазот”,  “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖлари, “Навоий” эркин иқтисодий зонаси, “Gidro stanko servis” МЧЖ фаолияти, шунингдек, ҳудуднинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишдилар.  Навбаҳор туманидаги “Сармишсой” сайёҳлик  базаси, қадимий қоятош расмлари, Нуротадаги “Чашма” зиёратгоҳи  меҳмонларда  катта таассурот уйғотди.

Эртасига ярмарка иштирокчилар  Навоий машинасозлик заводида ташкил этилган саноат маҳсулотлари  билан танишдилар. Шундан сўнг ярмарка фаолиятининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот” АЖ, “Қизилқумцемент” АЖ, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, “Gidro stanko servis” МЧЖ сингари етакчи тармоқ корхоналарининг  тақдимотлари иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди. Ҳамкорлик битимлари тузиш бўйича музокаралар бошланди.

Тақдимотда маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда кооперация алоқалар бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келаётган Навоий кон-металлургия комбинатида ўтган йили  умумий қиймати 352,3 миллиард сўм бўлган маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани, комбинат тармоқлараро кооперация доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3,5 триллион сўмлик маҳсулот харид қилингани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, Навоий машинасозлик заводида ўтган йили импорт ўрнини босувчи 140 м3 ли шарли тегирмон  ишлаб чиқаришнинг ўзлаштирилганлиги  2,5 миллион доллар валюта  маблағларини иқтисод қилиш имконини берганлиги маҳаллийлаштиришда слоҳият ва имкониятлар бисёрлигидан далолатдир, дейилди тақдимотда.

 НКМКда 2021 йилда ҳам бу ишлар изчил давом эттирилиб, 154 та лойиҳа бўйича 432,9 миллиард сўмлик маҳаллийлаштирилган маҳсулот, шу жумладан, 82,0 миллиард сўмлик 71 та янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шунингдек,  жорий йилда саноат кооперация доирасида 3,8 триллион сўмлик маҳсулот, жумладан, янгидан ўзлаштирилган каустик сода, поливинилхлорид, резинатросли конвейер тасмаси, вибрацияли элаклар, ферромарганец каби ўнлаб импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар харид қилиш кўзда тутилган. Ўтказилаётган ярмарка доирасида электрон кооперация биржаси портали орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан саноат маҳсулотларини харид қилиш бўйича шартномалар тузиш мўлжалланган.

Ярмарка очилиш маросимида  Республика  Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Г.Саидова, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари Б.Абдиназаров, Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақуловлар иштирок этди.

Темур ЭШБОЕВ,

(“Халқ сўзи”).

 

 

Кўрилганлар сони: 2714