15.10.2020 15:20:26

Куни кеча Конимех туман Халқ қабулхонаси билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр қабуллар жараёнида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят суди, фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди, Навоий вилоят маъмурий ва иқтисодий судлари раислари ва ўринбосарлари тадбиркорлик субъектлари вакиллари ва фуқароларнинг шикоят, таклиф ва мурожаатларини тинглади.
Жумладан, қабул жараёнига жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан фуқароларнинг 2 та мурожаати, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди 6 та мурожаатлар ўрганилиб, мазкур мурожаат муаллифларига тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, сайёр қабуллар давомида жиноят ишлари бўйича Конимех туман суди томонидан 1 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.
Маълумот учун, тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланди.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а