Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази” биносида вилоятдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларининг 6-7 ёшли тарбияланувчилари ўртасида “Жажжи заковатчилар” интеллектуал ўйинининг вилоят брейн-ринг босқичи ўтказилди.
Қайд этиш жоиз, мазкур интеллектуал ўйин республика миқёсида илк бор Навоий вилоятида ташкил этилди.
Интеллектуал ўйинда Навоий шаҳри, Қизилтепа, Конимех, Кармана ва Навбаҳор туманларидаги боғчаларнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган жажжи билимдон жамоалари ўзаро беллашдилар.
Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган мазкур ўйин якунида Навоий шаҳридаги 26-сонли ДМТТ жамоаси 1-ўринни, Навбаҳор туманидаги 10-сонли ДМТТ жамоаси 2-ўринни ва Қизилтепа туманидаги 19-сонли ДМТТ жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Тадбир якунида ғолиб жамоаларга бошқарманинг диплом ва ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кўрилганлар сони: 1143