Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

06.11.2023 16:53:21


Ижтимоий тармоқларининг бирида Навоий вилоятидаги ҳокимликлар, ташкилот ва муассаса раҳбарлари иштирокида 2023 йилнинг IV чорагида ўтказиладиган пресс-тадбирлар режасига мувофиқ жорий йилнинг октябрь ойида Навоий вилояти ҳокими ва унинг ўринбосарининг оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирокида режалаштирилган брифинг ҳамда матбуот анжумани ўтказилмаганлиги билдирилган.

Ҳақиқатан ҳам, пресс-тадбирлар режасига мувофиқ  жорий йилнинг октябрь ойида вилоят ҳокими ва ҳокимнинг биринчи ўринбосари иштирокида матбуот анжумани ҳамда брифинг ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, маълум сабабларга кўра мазкур пресс-тадбирлар  жорий йилнинг октябрь ойидан ноябрь-декабрь ойларига кўчирилгани маълум қилинади.

Мазкур тадбир жараёни олдидан ҳокимлик расмий саҳифаларида эълон берилиши билдирилади.

 

Навоий вилояти ҳокимлиги

Ахборот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 0