Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ҳар йили янги йил арафасида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар бир ҳудудда “Президент арчаси” байрам тадбири тантанали ташкил этилади.

Бугун ана шундай байрам шодиёналари Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида бўлиб ўтди.
Байрам тадбирига вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 200 нафар чин етим ва ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган, ота-оналари ватанни ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, оилавий болалар уйлари тарбияланувчилари таклиф этилди.

Навоий вилояти ҳокими, сенатор Нормат Турсунов янги йил байрами муносабати билан нутқ сўзлаб, болажонларни қутлади.

Безатилган арча атрофида Қорбобо ва Қорқиз, турли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги театрлаштирилган томошалар давомида Президент совғалари болажонларга улашилди.

Кўрилганлар сони: 1436