Navoi.uz

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Сарабеков Томди туманининг “Ақтов” овулида, Зарафшон шаҳрининг “Баҳор” маҳалларида сайёр қабул ўтказди.
Томди туманининг “Aқтов” овулида ўтган қабулда аҳолидан суд амалиёти билан боғлиқ, пенсия ва ижтимоий таъминот, давлат хизматларидан фойдаланиш, ер кадастр, бандлик, меҳнат ва оилавий муносабатлар, солиқ тўловлари, иш стажини тиклаш каби масалалар тингланди. ФҲДЁ ва давлат хизматларига бўлган мурожаатлари қабул қилиниб, жойида сайёр хизмат кўрсатилди. Икки нафар фуқарога тадбиркорлик қилиш учун гувоҳномалар ҳам берилди.
Зарафшон шаҳрининг “Баҳор” маҳалласида ўтказилган оммавий қабулдан сўнг фуқаролар хоҳишига кўра, бошқарма бошлиғи билан якка тартибда мулоқотлар ташкил этилди. Ким туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олди, ким боласини МТТга рўйхатга қўйди. Яна бировнинг ногиронликни белгилаш бўйича мурожаати ижобий ҳал этилди. Ўрганиш талаб этиладиган масалалар адлия иш юритуви учун алоҳида назоратга олинди.

Кўрилганлар сони: 1638