12.05.2022 16:48:45

Навоий шаҳар ҳокими М.Эгамқулов “Лочин” МФЙда бўлиб, маҳалла раиси билан учрашди. Маҳаллада мавжуд муаммоларни ўрганди. Ҳудудда жойлашган "Хумо-Зилола барҳаёт" ПБСКнинг ишлаб чиқариш цехида ҳам бўлди.
Шунингдек, 2-умумтаълим мактабида жойлашган 1-сектор штабида бўлиб, сектор котиби билан танишди. Мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар эшитилди.
Бундан ташқари, "Орзу" маҳалласининг янги биноси ва у ердаги шарт-шароитларни ўрганди. Ҳудудда жойлашган "Thompson school" хусусий умумтаълим мактаби ва унинг атрофида олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишларини ҳам бориб кўрди.
Маҳаллаларни айланар экан, йўл-йўлакай шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ходимлари билан суҳбатлашди.
Икки кун давомида ўрганишлар натижасида 3 та маҳалла ҳудудидаги 30 га яқин кўчаларнинг ҳолати йўл-йўлакай таҳлил этиб борилди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Тендер савдолари
Тендерлар ва танловлар
Барча юридик ва жисмоний шахслар, чет эл инвесторлари диккатига!!!
Ижарага бериладиган объектлар
Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!
ҳокимлик билан Боғланиш
Тел.: 8 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Халқлар Дўстлиги кўчаси, 77а